Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:23

Мирзиёев Москвада Путин билан ўзбек меҳнат муҳожирларига оид шартномани имзолаши кутилмоқда


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан биринчи марта ўтган йили Самарқандда учрашган эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан биринчи марта ўтган йили Самарқандда учрашган эди.

Тошкент ва Москва расмийлари президент Мирзиёевнинг Москва сафари олдидан Россияда вақтинча ишлаш учун ишчиларни уюштирилган тарзда жўнатиш шартномасини ишлаб чиқмоқда. Бу борада Тошкентда 15 февралда ўтган Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Шартноманинг тафсилотлари ошкор қилинмади

Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 15 февраль куни Тошкентда ўтган йиғилишида “Россия Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Меҳнат вазирлигига Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида Россияга вақтинча ишлаш учун меҳнат муҳожирларини уюштирилган тарзада жўнатиш шартномаси” юзасидан келишувга эришиш кўрсатмаси берилди.

Мазкур шартнома икки давлат тегишли органларига меҳнат миграциясини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ваколатини бериши назарда тутилмоқда.

Комиссия йиғилишида шартнома президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага қиладиган давлат ташрифи доирасида президент Владимир Путин билан учрашуви чоғида имзоланиши режалаштирилаётгани айтилди.

Шартномага оид бошқа тафсилотлар, жумладан, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ҳуқуқий ҳимоялаш масаласига оид тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмади.

Шавкат Мирзиёев Москвага апрель ойида бориши айтилди

Ўзбекистон матбуотида тарқатилган хабарларда айтилишича, комиссия йиғилишидан сўнг Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилган. Мазкур учрашувда Ўзбекистон президенти Москвага биринчи давлат ташрифини апрель ойида амалга ошириши айтилган.

Дмитрий Козак ўзбек расмийлари билан учрашганидан сўнг: “Ўзбек давлат органлари вакиллари, регионлар, Ўзбекистон ва Россия бизнесменлари ўртасида диалог ривожланаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бир неча ой ичида Россияга мева-сабзовот, пахта маҳсулотларини етказиб бериш бўйича масалалар ҳал этилди, махсус протоколлар имзоланди. Бунинг натижасида Ўзбекистондан Россияга импорт ҳажми кескин кўтарилди”, деб билдирди.

Импорт кўпайди, экспорт озайди

Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишида ўнга яқин шартнома ва протокол имзоланди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Россия ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Козак ҳамраислигида ўтган учрашувда фитосанитар талабларга риоя қилиш, қуруқ йўл билан цемент ишлаб чиқариш технологик линияси қурилиши, Россия ҳамда Ўзбекистон тиббий тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига қўл қўйилди.

Учрашувдан сўнг Дмитрий Козак 2016 йилнинг ноябридан бошлаб Ўзбекистон-Россия алоқалари 2015 йилнинг ноябрь-декабрь ойларига нисбатан жадаллик билан ривожланганини маълум қилди.

-Умуман олганда, Ўзбекистондан Россияга импорт 23,7 фоизга кўпайди ва 675 миллион долларни ташқил қилди. Айни пайтда Россия экспорти 13 фоизга озайди, -деди Козак.

XS
SM
MD
LG