Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:13

Ишқибозлар Бабаян истеъфосини талаб этмоқда


Ўзбекистон футбол жамоасининг Сурияга мағлуб бўлиши ортидан мухлислар яна терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қила бошлади. 23 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияда Сурия терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиши ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик мухлисларнинг кескин норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Фут.Уз, Стадион.Уз каби йирик футбол сайтларида ҳамда турли ижтимоий тармоқларда ишқибозлар яна терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қила бошлашди.

Ишқибозлар Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилди
Ишқибозлар Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилди

Шу мағлубиятга оид ҳар бир ҳабар остида юзлаб ва минглаб шарҳлар қолдирилиб, уларда жуда кескин фикрлар баён этилмоқда.

Ҳатто энг бабаянпараст ҳисобланган Чемпионат.Азия сайтида ҳам мухлислар Самвел Бабаян ва Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) раҳбари Мираброр Усмоновнинг истеъфосини талаб қилишдан чарчашмаяпти.

Ўзбекистонлик мустақил журналист Бобомурод Абдулла эса “Фейсбук” тармоғи орқали ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга очиқ хат йўллаган.

“Термани ошпазга топшириб кўрсак-чи!..” дея сарлавҳаланган ушбу мактубда журналист ўзбек футболи раҳбаридан тажриба тариқасида “термага мураббийлик қилишни бирон бир ошпазгами, қандолатчигами, салатчигами ёки завзалгами топширсангиз қандай бўлар экан?” деб сўраган.

ЎФФ раҳбарияти ва миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянни аввалдан танқид қилиб келаётган журналист киноя ва сарказмга тўла ўз мактубида: “Бундай ишнинг яхши томони шунда-ки, бу тоифа мураббийга кўп пул сарфлаш керак эмас. Ресторан тўлайдиган маошга ҳам ишлайверади”, деган.

Очиқ мурожаатнинг сўнгида эса хат муаллифи Мираброр Усмоновга қарата: “Ахир бошмураббий лавозимига тайинланаётган одамнинг асл касб-кори Сизни қизиқтирмайди-ку!” деган ва Самвел Бабаяннинг асл касб-кори футбол мураббийлиги эмас, менежерлиги, яъни хўжалик бошқарувчилиги эканлигини эслатиб ўтган.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга мағлубияти ҳақида, шунингдек, Хайрулла Ҳамидов ва Қаҳрамон Асланов каби таниқли журналистлар ҳам кечанинг ўзида танқидий мақолалар эълон қилишган.

Ижтимой тармоқларда ва футбол журналистлари ўртасида кескин мунозараларга сабаб бўлаётган Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий қилиб 2015 йилда тайинлаган.

Бу лавозимда С. Бабаян ўзидан аввал ишлаган ҳамкасблари қатори терма жамоани жаҳон чемпионати саралашининг сўннги босқичига олиб чиқди.

Унинг қўл остида Ўзбекистон термаси ҳозирги босқичнинг илк турларида нисбатан кучсиз термаларни енгиб, “А” гуруҳида бир муддат пешқадам ҳам бўлиб турди.

Лекин Жанубий Корея ва Эрон каби кучли термаларга келганда Самвел Бабаян жамоасининг асл кучи ва ожиз томонлари яққол кўриниб, кетма-кет мағлубиятлар юз берди.

23 март куни эса, унинг бошқарувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртамиёна Сурия термасига ҳам ютқазиб, яна мухлисларнинг ғазабланишига ва истеъфо талаб қилишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG