Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:20

Ўзганда 24 одам кўчки остида қолиб ҳалок бўлди


Қирғизистон жанубидаги Ўш вилояти Ўзган туманида уйларни қўчки босиб қолиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.Табиий офат 29 апрел куни Ўзган туманининг Айу қишлоғида рўй берди.

ФВВнинг билдиришича, бугун эрталаб, маҳаллий вақт билан 4.20да 1 миллион куб метрлик улкан тупроқ уюми қишлоқдаги 7та уйни босиб қолган. Бир уйда ҳеч ким яшамаган.

Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабарига кўра, 1 миллион куб метр тупроқ кўчган.
Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабарига кўра, 1 миллион куб метр тупроқ кўчган.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси, яъни 6 оиладан бўлган 24 киши офат рўй берган пайтда уйларида бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг 9 нафари болалар эканлиги айтилмоқда. Болаларнинг олти нафари мактаб ёшида 3 нафари мактабгача ёшда бўлган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев кўчки оқибатларини бартараф қилишга қаратилган барча зарур чораларни кўриш ҳақида ҳукуматга топшириқ берди.

Фожиа сабабли 30-апрель мамлакатда Мотам куни деб эълон қилинди.

Мамлакат президенти матбуот хизматига кўра, бугун давлат раҳбари тегишли буйруқни имзолаган. Эртага Қирғизистон ва хориждаги элчихоналарда мамлакат байроқлари туширилади ва кўнгилочар тадбирлар тўхтатилади.

Президент Алмазбек Атамбаев Айу қишлоғида кўчки натижасида жабрланганларга керакли ёрдамларни кўрсатишни топширди:

“Бугун Қирғизистонда афсуски қайтадан кўчки бўлиб, Ўзган туманидаги кичик қишлоқниннг 10 уйини босиб қолди. Энг ачинарлиси, ўша ерда яшаган ватандошларимиз, икки-уч кун аввал, кўчинглар деса, “кўчмаймиз” деб рози бўлишмаган экан, -деди Қирғизистон президент Атамбаев телемурожаатида.

Хозирда Айу қишлоғида оператив штаб ишламоқда.

ФВВ одамларга хавфсизроқ жойга кўчиш ҳақида ёзма огоҳлантиришлар бериб келган.
ФВВ одамларга хавфсизроқ жойга кўчиш ҳақида ёзма огоҳлантиришлар бериб келган.

Фавқулодда вазиятлар вазири Қубатбек Бўрўновга кўра, мазкур қишлоқда хавфли ҳудудда турган 30 оила бошқа ерга кўчирилади.

Воқеа жойига Мамлакат Жўғўрқу Кенеши раиси Чинибой Турсунбеков бошчилигидаги депутатлар, биринчи вице-премьер-министр Мухаммедқалий Абулгазиев борган.

Бундан ташқари Ўш вилоятидан шифокорлар бориб фожиада жабрланганлар яқинларига ҳам ёрдам кўрсатаяпти.

Айу қишлоғидаги уйлар хавфли ҳудудда жойлашгани ҳақда ФВВ огоҳлантириб келган.
Айу қишлоғидаги уйлар хавфли ҳудудда жойлашгани ҳақда ФВВ огоҳлантириб келган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1996 ва 1998 йиллари берган хулосасида, Ўзгандаги қўчки рўй берган ҳудудни хавфли, деб топган ва у ердаги аҳоли кўчирилиши кераклиги ҳақида тавсиялар берган эди.

XS
SM
MD
LG