Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:25

"Ҳусан Чайка" велосипедда энди Ҳажга йўл олди


"Ҳусан Чайка" лақаби билан танилган ўзбекистонлик нафақахўр Ҳусан Ҳожибоев Озодлик билан суҳбатда 2 июн куни Наманганнинг Чортоқ туманидан Ҳаж сафарига велосипедда йўлга чиққанини айтди. 75 ёшли Ҳусан бобо учун бу илк Ҳаж сафаридир. У якка ўзи ўтган йили президент Ислом Каримовнинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилган пайтда совға сифатида олган велосипедида кунига 200 километр йўл босиб, бир ярим ой ичида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига етиб олиш ниятида.

2 июл куни саҳарда Чортоқдаги уйидан велосипедда Ҳажга йўлга чиққан Ҳусан ота пешинга яқин Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига етиб келганини айтди.

- Ангрен, Оҳангаронга буриладиган йўлдаги патир бозоридаман, тушлик қилиб турибман ҳозир. Бугун кечга яқин Оҳангаронга бориб самоварнинг (чойхона -таҳр.) қоровулхонасида тунайман. Ўша ерда биродарим бор. Эртага саҳар 4 да яна дальше кетаман”, - деди Ҳусан Ҳожибоев Озодлик мухбирига.

Масофа 5 минг километр, тезлик соатига 20 километр

Ўзбекистондан Ҳажга элтувчи йўл Туркманистон, Эрон, Ироқ орқали ўтади.

Узоқ йиллар ҳайдовчи бўлиб ишлаган Ҳусан бобо Саудия Арабистонига элтувчи бу йўлни қийинчиликларсиз босиб ўтишига ишонишини айтади.

- Бухородан Туркманистонга ўтаман. У ердан Эронга, кейин Ироқ. 29 май куни Вазирлар Маҳкамасида суҳбатда бўлдим. Уларнинг руҳсатини олдим. Визаларни ҳам олдим. Мени ўзим шофёр бўлганман, тўртта категориям бор. Ҳаётимни 31 йили йўлда ўтган. Йўлни яхши биламан. Сабр-қаноат билан шу йўлни велосипедда босиб ўтамиз-да. Ўзимга ишончим бор, ишончим бўлмаса чиқмас эдим, - дейди Ҳусан бобо.

Ҳажга велосипедда йўлга чиққан нафақахўр йўлда таниш-нотаниш одамларнинг уйида ёки очиқ осмон остида тунаб қолишни режалаган.
Ҳажга велосипедда йўлга чиққан нафақахўр йўлда таниш-нотаниш одамларнинг уйида ёки очиқ осмон остида тунаб қолишни режалаган.

Ҳажга велосипедда йўлга чиққан нафақахўр йўлда таниш-нотаниш одамларнинг уйида ёки очиқ осмон остида тунаб қолишни режалаган.

Нега велосипедда Ҳажга йўлга чиқдингиз, деган саволга Ҳусан Ҳожибоев:

“Велосипедда боришдан мақсад, биринчидан, Ҳаж зиёрати ҳаражатларини оилам кўтаролмайди. Иккинчидан, менинг бобом ҳам ўтган асрнинг бошларида Ҳажга пиёда борган эканлар-да. Шунинг учун мен велосипедимда кетяпман”, - деб жавоб қилди.

"Ҳусан Чайка" лақаби билан танилган ўзбекистонлик Ҳусан Ҳожибоев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:48 0:00
Бевосита линк

"Кичик ҳаж"дан энди каттасига

Ҳусан бобо велосипедда биринчи марта узоқ сафарга чиқаётгани йўқ. У ўтган йил сентябр ойида Чортоқдан Самарқандгача бўлган 520 км йўлни велосипедда босиб, президент Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб қайтган эди.

Ҳусан бобонинг Самарқандга велосипедда қилган зиёратидан сўнг бир гуруҳ энтузиастлар пул йиғиб, унга янги велосипед совға қилишганди.
Ҳусан бобонинг Самарқандга велосипедда қилган зиёратидан сўнг бир гуруҳ энтузиастлар пул йиғиб, унга янги велосипед совға қилишганди.

Ҳусан Ҳожибоевнинг зиёрати тўғрисидаги Озодлик хабарини ўнлаб Интернет нашрлар кўчириб босганидан сўнг, оқсоқол машҳур бўлиб кетди.

Facebook ижтимоий тармоғида Ҳусан бобонинг Самарқандга велосипедда қилган зиёратини “кичик ҳаж”га тенглаштирганлар бўлди.

Бир гуруҳ энтузиастлар пул йиғиб, у кишига янги велосипед совға қилишганди.

- Ўтган йил “Озодлик” кампанияси туфайли олган биринчи класс велосипедимда мана Ҳажга кетяпман. Каримовни қабрига борган эски велосипедимни музейга олиб қўйишган. Ўрнига буни совға қилишди”, - дейди Ҳусан бобо.

Ҳусан Ҳожибоев Ҳажга велосипедда йўл олган илк ўзбекистонлик эмас. Етти йил аввал тошкентлик нафақахўр Абдусаттор Ўрмонов Ҳажга велосипедда борган эди.

Хажга велосипедда борган тошкентлик нафақахўр Абдусаттор Ўрмонов.
Хажга велосипедда борган тошкентлик нафақахўр Абдусаттор Ўрмонов.

Етти марта Ҳажни зиёрат қилган 65 ёшли Абдусаттор ота тўрт йил аввал рафиқаси билан мотоциклда Ҳажга боргани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Наманганлик Ҳусанбобони Ҳаждан қандай қайтиш ҳозирча унча ўйлантирмайди.

- Ҳажга бориб олсам бўлди. Қайтиш бир гап бўлар. Ўзбекистон элчихонаси ёрдам қилса самолётда қайтаман. Ёрдам қилмаса велосипедда қайтавераман, - дейди Ҳусан Ҳожибоев.

XS
SM
MD
LG