Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:28

Бишкекда 6 мухолифатчи 2 йилдан 14 йилгача қамалди


11 йилга қамалган мухолифатчи Садир Жапаров.
11 йилга қамалган мухолифатчи Садир Жапаров.

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди 5 мухолифатчини "ҳокимиятни куч билан ағдаришга уруниш"да, бир мухолифатчини эса "одам ўлдиришга уриниш" каби оғир жиноятларда айбдор деб топди ва узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этди.

Бишкекда 6 мухолифатчи 2 йилдан 14 йилгача қамалди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди 2 август куни “Ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилган”ликда айбланган 5 мухолифатчига ҳукм ўқиди.

Суд ҳукмига асосан Бекболот Талгарбеков ва Тўрўбай Кўлубаевнинг ҳар бир 14 йилданга, Марат Султанов 10 йилга қамалди. Александр Гусев ва Тўйгўнбек Калматовлар эса 2 йилдан шартли равишда кесилди.

Номи зикр этилган мухолифатчиларнинг барчаси “Халқ парламенти” ҳаракати аъзоларидир.

Улар ўтган йилнинг май ойида “президент Алмазбек Атамбаев ҳокимиятдан кетиши шарт”, деган баёнот билан чиққанларидан сўнг “ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганлик”да айбланиб қўлга олинган эди.

Уларнинг ёзиб олинган ва кейинчалик ошкор этилган телефон суҳбатларида Марат Султанов: “Мен уларни отаман, машинасига ўт қўяман, бошқа вариант йўқ, ўлдираман. Россиядан келадиган одамлар етиб келди. Ҳаммаси жойида. Президент 17-куни истеъфо беради. Бизнинг одамимиз бош вазир бўлади”, деган гапларни айтгани хабар қилинган.

Биринчи Май туман судида чиқарилган яна бир ҳукмга асосан собиқ депутат Садир Жапаров одам ўлдиришга уриниш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш, бебошлик ва ҳокимият вакилини гаровга олишда айбдор деб топилиб, 11 йил 6 ойга қамалди.

Садир Жапаров шу йилнинг 25 мартида 2013 йилда Иссиқкўл вилоятида Қумтор олтин конини миллийлаштириш талаби билан тартибсизликларга айланиб кетган митингни уюштирганликда айбланиб қамоққа олинган эди.

Мухолифатчиларнинг тарафдорлари ва судланган мухолифатчилар бу суд жараёнларини мухолифатга қарши ҳукуматнинг сиёсий буюртмаси, деб баҳоламоқдалар.

- Мен ҳукмга норозиман. Аввал суд менинг айбдорлигим тўғрисида ҳеч қандай далил-исбот йўқ, деган хулосага келди. Кейин эса айбдор, деб ҳукм чиқарди. Мен оқланишим керак эди. Суд ҳукуматнинг буюртмаси билан менга нисбатан шундай ҳукм чиқарди, -деди Садир Жапаров.

Бироқ парламентдаги ҳукумрон Социал демократлар фракцияси депутати Рискелди Момбеков мухолифатчиларнинг “сиёсий буюртма” тўғрисидаги фикрларини нотўғри деб ҳисоблайди.

-Бу ишлар сиёсий тазйиқ бўлган, деган гапларга қўшилмайман. Негаки, Жапаров аввал ҳам жиноятда айбланиб судланган. Иссиқкўлдаги митингларда губернаторни гаровга олиниши катта жиноят. Жиноят қилгани учун судланган одамни “таъқиб қилинаяпти”, дейишлик хато бўлар эди, -деди Рискелди Момбеков.

Айни пайтда Бишкекда мухолифатнинг энг нуфузли ва таъсирли лидерлари Ўмурбек Текебаев ҳамда Дуйшенкул Чўтўновларга нисбатан суд жараёнлари давом этмоқда. Улар ўтган йилнинг февралида коррупцияда айбланиб қамоққа олинган эди.

XS
SM
MD
LG