Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:31

Ўзбек-Тожик савдо алоқалари сўнгги 1 йилда қарийб 6 мартага ўсди


Душанбеда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар ҳам харидоргир бўлмоқда
Душанбеда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар ҳам харидоргир бўлмоқда

Тожик расмийларига кўра, Ўзбекистон ҳокимиятига янги шахсларнинг келиши ортидан ўзбек-тожик алоқаларининг яхшиланиши иқтисодий алоқлар ривожланишига сабаб бўлаётир.

Тожикистон ҳукумати сўнгги бир йилга яқин муддат ичида Ўзбекистон билан савдо алоқалари 5,7 маротаба ўсиб, 69 миллион 200 минг долларга етганни билдирди.

Тожикистонлик тадбиркорлар ва иқтисодчиларнинг айтишича, жорий йил баҳоридан бошлаб тожик бозорларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар забт эта бошлаган. Уларга кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари арзонлиги ва сифатлилиги билан Хитой маҳсулотларидан фарқ қилади.

Янги ўқув йили арафасида ўғлига кийим-кечак харид қилиш учун бозорга келган душанбелик Ниёзмад Ҳамидов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан мамнун эканини айтди:

-Туркия маҳсулотлари қиммат. Хитойнинг маҳсулотига қараганда Ўзбекистонники сифатлироқ, нархи эса бир ҳил. Шунинг учун ўғлимга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган киймларни сотиб олдим, –деди Ниёзмад Ҳамидов.

Тадбиркорларнинг айтишларича, апрель ойида Душанбеда ўтган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркасидан сўнг Тожикистон бозорларига ўзбек маҳсулотлари кириб келди.

Бунгача асосан Хитой, Туркия ва Қирғизистон маҳсулотлари ҳаридоргир бўлган. Савдогар Шамсиддин Турдиев ҳозир Ўзбекистон маҳсулотларининг бозори чаққон бўлиб бораётганини айтди. Тадбиркорга кўра, душанбеликлар орасида “Аrtel” ширкатида ишлаб чиқарилган маиший техника оммавийлашиб бормоқда.

-Бу маҳсулотларнинг нархи ҳам арзон, сифати ҳам яхши, -деди савдогар.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркасидан сўнг Душанбеда "Ravon” брендининг автосалони ҳам очилди. Автосалон раҳбари Фаррух Замоновнинг Озодлик радиоси тожик хизматига билдириишча, дастлаб Душанбега R2, R4, Gentra, Nexia R3, Damas ва Labo машиналаридан 56 дона келтирилган эди. Қисқа муддатда бу машиналарнинг 40таси сотилиб бўлган.

-Энг арзон автомашина нархи 6700 доллар. Қиммати 12500 доллардан сотилаяпти. Машиналар замонавий хавфсизлик стандартларига жавоб бериши, арзонлиги ва сифати билан харидорларимизга ёқаяпти, -деди Фаррух Замонов.

Тожик расмийларига кўра, Ўзбекистон ҳокимиятига янги шахсларнинг келиши ортидан ўзбек-тожик алоқаларининг яхшиланиши иқтисодий алоқлар ривожланишига сабаб бўлаётир.

Тожикистон ҳукумати сўнгги бир йилга яқин муддат ичида Ўзбекистон билан савдо алоқалири 5,7 маротаба ўсиб, 69 миллион 200 минг долларга етганни билдирди.

Жорий йилнинг январь ойидан май ойигача Ўзбекистондан Тожикистонга 25 миллион 681 минг долларлик маҳсулот олиб кирилган.

XS
SM
MD
LG