Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:34

Сапар Исақов Қирғизистон бош вазири этиб тайинланди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат бош вазири этиб Сапар Исоқовни тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

21 август куни Сўўрўнбай Жээнбеков бош вазирликдан президентликка номзод сифатида Марказий сайлов комиссияси томонидан расман рўйхатга олингани муносабати билан истеъфо берган эди.

Президент Атамбаев бош вазир истеъфосини қабул қилган ва унинг ўрнига президент маъмурияти бошлиғи Исоқовни тавсия этган эди.

Исоқовнинг номзоди Қирзиғистон парламентида аксар овоз билан маъқулланди.

Қирғизистон қонунчилигига асосан бош вазир президентликка номзод сифатида рўйхатга олингач, сайлов якунлангунига қадар таътилга чиқиш имкониятига эга.

Бироқ Жээнбеков қолган барча номзодлар билан тенг имкониятлар ва тенг ҳуқуқда бўлиш мақсадида истеъфо берганини билдирди.

Атамбаевнинг президентлик ваколати 2017 йил оҳирида тугайди. Кўпчилик Атамбаев бош вазир курсисини эгаллаши мумкин, демоқда.

XS
SM
MD
LG