Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:33

Ўзбекистонда ўн минглаб бемор орган ва тўқималар трансплантациясига муҳтож


Бугун Ўзбекистонда ўн минглаб бемор орган ва тўқималар трансплантациясига муҳтож (“Жамият”, 22 сентябрь). Зарурат туфайли айрим беморлар чет элларга бориб, 15 мингдан 250 минг долларгача тўлаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлмоқда. Аммо беморларнинг бари ҳам бундай катта маблағ ва имкониятга эга эмас. Инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтказишга қонунан рухсат йўқлиги боис мамлакат трансплантология соҳасида жаҳондан ортда қолмоқда, асосийси, бу ҳол ватандошларга қийинчилик туғдирмоқда. Хабарларга кўра, “Адолат” партияси айни пайтда “Одам аъзоларини ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни таклиф этмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик паталаси депутати Муҳаррам Дадахўжаевага кўра, трансплантология бўйича қонунлар ҳатто ислом давлатларида ҳам қабул қилинган ва Ўзбекистонда ҳам уни қабул қилиш вақти келди.

XS
SM
MD
LG