Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:14

Лас-Вегас фожеаси: 59 одам ўлдирилди, 527 одам яраланди


Лас-Вегас, 1 октябрь, 2017 йил. Стивен Пэддок отаётган ўқлардан яширинаётган одамлар.
Лас-Вегас, 1 октябрь, 2017 йил. Стивен Пэддок отаётган ўқлардан яширинаётган одамлар.

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Стивен Пэддок кантри мусиқа фестивали пайтида отиб ўлдирган одамлар сони 59 кишини ташкил қилди. Бундан ташқари яна 527 киши яраланди. Мазкур ҳаракат учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олган бўлса-да, АҚШ расмийлари Лас-Вегасдаги фожеанинг бош айбдори террор ташкилотларига мансуб бўлгани тўғрисида далил-исботлар мавжуд эмаслигини айтмоқдалар.

Лас-Вегас фожеаси: 59 одам ўлдирилди, 527 одам яраланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00

Лас – Вегасда одамларга қарата ўқ отган Стивен Пэддокни бу жиноятга нима ундагани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда 2 октябрь куни Лас -Вегас шерифи Кларк Жозеф Ломбардо маълум қилди.

-Биз унинг мотивлари нималардан иборат бўлганини биринчи навбатда аниқлашимиз лозим. Бу террорчилик билан боғлиқми ёки ақлдан озган одамнинг ҳатти-ҳаракатими, деган саволга жавоб топиш бугун терговнинг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда, -деди шериф.

Расмийларга кўра, отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишига, яраланганлар сони эса 527 кишига етди.

Полициянинг билдиришича, Пэддок қўлга олиниши аниқ бўлиб қолганидан сўнг ўзини ўзи отиб ўлдирган. Пэддок ўқ отган Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватидаги хонадан 17та қурол топилган. Унинг Невада штати Меските шаҳридаги уйидан тинтув пайтида яна 18та қурол ва бир неча мингта ўқ чиққан.

АКШнинг Лас - Вегас шаҳридаги фожеа учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди. Радикал гуруҳ фаолиятини ёритувчи “Амак” агентлиги отишмани бир ой аввал ислом динини қабул қилган шахс содир этганини билдирди, бироқ бу борада ҳеч қандай далилиларни келтирмади.

Федерал Тергов бюроси махсус агенти Аарон Рауз одамларга қарата ўқ отган 64 яшар Стивен Пэддокнинг террорчи гуруҳлар билан алоқада бўлганига оид далиллар йўқ эканини 2 октябрь куни маълум қилди.

-Ҳозиргача воқе ривожини ўрганиб, биз бу воқеага халқаро террорчи гуруҳ алоқадор эканини аниқлай олмадик, -деди Рауз.

АҚШ: Лас Вегасдаги ўққа тутувда 59 киши нобуд бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:39 0:00

1 октябрь куни Лас-Вегасда ўтаётган Route 91 Harvest кантри мусиқаси фестивали пайтида 64 яшар Стивен Пэддок одамларга қарата ўқ ота бошлаган эди. Полициянинг билдиришича, Пэддок қўлга олиниши аниқ бўлиб қолганидан сўнг ўзини ўзи отиб ўлдирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу воқеани АҚШ тарихидаги энг мудҳиш фожеа сифатида шарҳлади. Бундан аввал Флорида штатининг Орландо шаҳридаги тунги клубга қилинган ҳужумда 49 киши ҳалок бўлган эди. Бу ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олганди.

Дональд Трамп қонли фожеа муносабати билан 4 октябрь куни Лас-Вегасга боришини эълон қилди.

Стивен Пэддокнинг акаси Эрик Пэддокнинг айтишича, Стивен мультимиллионер ва казиноларнинг доимий мижози бўлган.

Эрик журналистларга Стивен Пэдокни 59 одамни ўлдиришига нима туртки бўлгани ҳозиргача тушуна олмаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG