Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:24

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга Қуръон ва қиблани кўрсатувчи белгилар қўйилади


Бу ҳақда 15 январь куни Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга Қуръон ва қиблани кўрсатувчи белгилар қўйилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мусулмон давлатларидан келаётган зиёратчилар сонини кўпайтириш ва уларга қулайлик яратиши мақсадида меҳмонхоналарга Қуръон китоби қўйиш тўғрисидаги талаб ишлаб чиқилганини айтди:

- Шу мақсадда қўмитамиз томонидан тегишли стандартлар ишлаб чиқилди. 2018 йилдан бошлаб меҳмонхоналардаги хоналарнинг 10 фоизида Қуръон китоби, 30 фоиз хоналарда эса қиблани кўрсатувчи белгилар бўлиши шарт, -деди Азиз Абдуҳакимов.

Расмийнинг билдиришича, диний туризм соҳасида Ўзбекистонга нафақат ислом давлатларидан келаётган сайёҳларни, балки буддистларни ҳам жалб қилиш режаланмоқда.

-Сурхандарё вилоятида буддистликка оид кўплаб обидаларимиз бор. Бу обидаларга Япония, Корея ва Хитой жуда катта қизиқиш билдирмоқда. Бу йўналишда қатор лойиҳаларни амалга ошириш ҳам режаланмоқда. Буддистликка оид обидаларни тартибга келтирилади. Япония бу ҳуддуда меҳмонхона ва япон боғини, ибодат амалларини бажарувчи жойларни барпо этмоқчи, -деди Азиз Абдуҳакимов.

Туризм раҳбари Ўзбекистонда сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида айрим кафе ва ресторанларга 24 соат ишлаш ҳуқуқи берилишини ҳам айтди. Унга кўра, бунинг учун кафе ёки ресторан эгаси ихтиёрий равишда сертификат олиши лозим бўлади. Сертификат эса tourist-friendly тизими талабларига жавоб берилган, инглиз тилида хизмат кўрсатувчи ходимлар ва инглиз тилидаги менюлар бўлган овқатланиш муассасаларига берилади.

Расмийга кўра, Ўзбекистонда кафе ва ресторанларнинг кеч соат 23гача ишлашга рухсат берилгани сайёҳларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан муносабатлари яхшилангани ортидан, 2017 йилда сайёҳлар сони деярли 45 фоизга кўпайганини ҳам таъкидлади:

- 2017 йилда 2 миллион 520 минг нафардан ортиқ турист келди. Бу 2016 йилга нисбатан 44,3 фоизга кўпдир. Туристларнинг 2 миллион 150 мингдан ортиқроғи бу қўшни Марказий Осиё мамлакатларидан келганлардир, -деди расмий.

Унга кўра, туризм хизматлари экспорти 2016 йилга нисбатан 24 фоизга ошиб, 1 миллиард 557 миллион долларни ташкил этган.

Азиз Абдуҳакимов Тожикистон билан визанинг бекор қилиниши бу мамлакатдан Самарқанд, Бухоро ва Хивага сайёҳлар оқимини кескин кўпайтиради, деб ҳисоблайди. Хабарда айтилишича, бу шаҳарларга йилига Тожикистондан 150-200 минг сайёх келиши кутилмоқда.

10 январда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбега иш сафари билан борган ва президент Эмомали Раҳмон билан ўтган музокараларда икки давлат ўртасида визасиз борди келди бўйича келишувга эришилган эди.

Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз борди келди президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега қиладиган давлат ташрифидан сўнг бошланади.

Ҳозирча Мирзиёевнинг Душанбега қиладиган давлат ташрифининг аниқ куни маълум эмас.

XS
SM
MD
LG