Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:36

Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини вақтинча тўхтатди


Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни вақтинча тўхтатди. Миллий энергия холдинги вакили Омон Қалибековга кўра, бу ҚРдаги ҳаддан ортиқ совуқлар билан боғлиқ.

Мулозимнинг сўзларига қараганда, Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги йўқ, лекин бу қарор шунинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон билан экспорт ҳақидаги шартномада об-ҳаво кексин ўзгарганда экспортни тўхтатиш мумкинилиги ҳақида банд мавжуд. Қирғизистондан қўшни республикага электр эненргиясини юбориш кунлар исиганидан сўнг тикланади.

Фавқулодда вазиятлар вазири Қубатбек Боронов президент Совронбой Жээнбеков билан 25 январдаги учрашувда “совуқ туфайли электр тармоқлари, қозонхоналар, иссиқлик трассалари ишдан чиқиши мумкинлиги”ни хабар қилди.

Аввалроқ ФВВ қаттиқ кутилаётгани огоҳлантириш тарқатган бўлиб, унга кўра, Чуй вилоятинининг баъзи туманларида ҳаво ҳарорати -30 даражагача тушиши мумкин, Сувсамир водийсида эса -40 даражагача совуқ бўлиш эҳтимоли бор.

XS
SM
MD
LG