Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:14

Ўзбекистонга 3 йилдан бери қайта олмаётган 65 ёшли уйчилик Мирзиёевдан ёрдам сўради


Шавкат Мирзиёевдан ватанига қайтишга кўмаклашиш учун ёрдам сўраб Озодлик радиосига мурожаат қилган Арғинбой Турсунбеков Озодлик радиосининг Бишкекдаги қирғиз хизмати студиясида.
Шавкат Мирзиёевдан ватанига қайтишга кўмаклашиш учун ёрдам сўраб Озодлик радиосига мурожаат қилган Арғинбой Турсунбеков Озодлик радиосининг Бишкекдаги қирғиз хизмати студиясида.

Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари босими остида уч йилдан бери Қирғизистонда яшашга мажбур бўлаётганини иддао қилган 65 ёшли Арғинбой Турсунбеков президент Шавкат Мирзиёевдан ватанига қайтишга кўмаклашиш учун ёрдам сўраб Озодлик радиосига мурожаат қилди.

Ўзбекистонга 3 йилдан бери қайта олмаётган 65 ёшли оқсоқол Мирзиёевдан ёрдам сўради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00

-Мен гапирган гаплар президент Шавкат Мирзиёевга етишини хоҳлар эдим. Уч йилдан бери ўзга юртда юриб, қамоқда ўтиргандан ҳам ёмон бўлдим. Соғлиғимни йўқотдим, -деди Арғинбой Турсунбеков

Суҳбатдошнинг айтишича, у Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Қизил Ровот қишлоғида яшаган. Унинг барча муаммолари Қирғизистонга турмушга чиққан қизи Барчиной Бакаеванинг бетоб бўлиб қолганидан бошланган.

-Қизим Барчиной Бақаева Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрига турмушга чиққан. Ислом Каримов даврида қизим билан алоқаларимиз бир неча йилга узилиб қолди. Чегарадан фақат телеграмма орқали ўтишга рухсат берилар эди, ўшанда ҳам фақат фамиляси чақирувчи одамнинг фамилиясига тўғри келса, - деган Арғинбой Турсунбеков гапни узоқдан бошлади.

Унга кўра, 2014 йилда хомиладаор қизи Барчиной Тўқмоқ шаҳридан Ўзбекистонга чегарадан қонуний тарзда ўтиш мумкин бўлган Ўш шаҳрига қараб йўлга чиққан. Тўқмоқдан Ўшгача бўлган масофа деярли бир минг километрни ташкил қилади.Тўқмоқдан Ўшга фақат автомобилда бориш мумкин.

Ўшага таҳминан 250 километр қолганида Шамолдисой деган ҳудуд келади. Ўша жойга яқинлашганда ҳомиладор аёл бетоб бўлиб қолади ва отасидан уни Шамолдисойда кутиб олишни илтимос қилади. Арғинбой Турсунбеков яшаган Қизил Ровот қишлоғи Шамолдисойдан 3-4 километр масофада жойлашгани учун ота чегарани бузиб қизини кутиб олишга чиқади ва қизи билан чегарани бузган ҳолда ортга қайтаётганларида Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олинади.

Уларга нисбатан жиноят иши очилиб. Барчиной Бақаева 1 миллион сўм жаримга тортилган. Суд Арғинбой Турсунбековга 3 йил давомида ҳар ойда давлат ҳисобига энг оз иш ҳаққининг 30 фоизи миқдорида ҳақ тўлаш ва ҳар 15 кунда Уйчи туман милициясидан рўйхатдан ўтиш жазосини белгилаган.

Арғинбой Турсунбековнинг айтишича, 2014 йилда Уйчи туман милициясига навбатдаги тартибда рўйхатдан ўтиш учун борганида унга Ўзбекистондан чиқиб меҳнат муҳожирлигига кетган 30 ёшдаги ўғли Улуғбек чегарани бузиб ўтишда гумонланаётганини айтишган ва унга ўғлини топиб келиш мажбуриятини юклаб, Қирғизистонга чиқариб юборишган.

-Ўғлимни чегара бузишда гумонлашаяпти, лекин бу ҳақда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Ўғлигни топиб келасан, деб менга 200 минг сўм ўзбек сўми беришди. Шу пул билан чиқиб кетиб, ўғлимни тополмай, шу кунгача сарсон бўлиб, мардикор бўлиб ишладим. Ўзбекистонга борай десам, шунча йилдан бери сен 15 кунда бир марта рўйхатга ўтиш учун келмадинг деб қамаб юборишлари мумкин, - деди 65 ёшли Арғинбой Турсунбеков.

Арғинбой Турсунбеков ўз арзи нусхасини Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги консулхонасига ҳам топширди.

Консулхона Турсунбеков арзини қабул қилиб, яқин кунларда унга расмий жавоб берилишини айтган.

Бироқ консулхона расмийлари бу борада Озодлик радиосига изоҳ беришдан тийилдилар.

XS
SM
MD
LG