Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:22

Киевда Саакашвилини юзига ниқоб таққан шахслар ушлаб, номаълум томонга олиб кетди


Бугун Киевда мухолифатдаги “Янги кучлар ҳаракати” лидери Михаил Саакашвили қўлга олинди. Саакашвилининг сафдошларига таяниб, "Украинская правда" газетасининг хабар қилишича, сиёсатчини ресторандан юзига ниқоб таққан шахслар микроавтобусда номаълум томонга олиб кетган.

Грузиянинг экс-президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилини кимлар ушлаб кетгани ҳозирча номаълум.

Озод Европа/Озодлик радиосининг Киевдаги мухбирига Украина хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратураси вакиллари тилга олинган идораларнинг Саакашвилининг ушланишига алоқаси йўқлигини билдирди.

2013 йили Грузия президенти лавозимидан бўшаган Саакашвили талабалик йилларидаги курсдоши, Украина президенти Петро Порошенконинг командасига қўшилган эди. Порошенко Саакашвилига 2015 йилнинг 30 майида Украина фуқаролигини берган ва уни Одесса области губернатори этиб тайинлаган эди.

2016 йил охирида Саакашвили Украина ҳукуматига мухолиф эканлигини эълон қилган ва ўшандан буён сиёсий ислоҳотлар талаби билан кўпминг кишилик митинглар ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG