Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

Россиядаги муҳожир Ўзбекистонга юбораëтган пул яна кўпайди


Россиядаги ўзбек муҳожирлари 2017 йил давомида ватанига 3,9 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул ўтказди.

Россия Марказий банки эълон қилган янги ҳисоб-китоб натижаларига кўра, бу 2016 йилга нисбатан 42 фоизга кўпроқдир.

Муҳожирлар Россиядан юбораëтган пул жўнатмалари 2014 йилдан бери камайиб келаётган эди. Кузатувчилар буни Донбасс ва Қрим можароси туфайли Россияда бошланиб кетган чуқур иқтисодий ва сиёсий инқироз ва Ғарб санкциялари ортидан рубль курсининг жаҳон валюталарига нисбатан кескин тушиб кетишига боғлашган эди.

Пул жўнатмалари ортгани сабаблари нимада?

Йиллардан бери Владимир вилоятидаги қурилишларда меҳнат қилаётган Рустамжон Озодлик билан суҳбатда пул жўнатмалари ҳажмининг ошишини ишчи-мигрантлар малакасининг ошаётгани билан изоҳлашга уринди.

"Ўзбекистонлик муҳожирларнинг малакаси ва маоши ошмоқда!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00
Бевосита линк

Бу суҳбатдош фикрича¸ Россияда яхши мутахассисликка эга ва яхши ҳақ олаётган ўзбекистонликлар кўпайган ва шу боис уларнинг ватанга юбораëтган маблаши ҳам ошган:

- Одамларимиз элакдан ўтиб қолаяпти. Биз келганимизда 100-200 долларни кўзимизга суртиб ишлаганмиз. Ҳозирги болалар бу пулга ишламайди. Биз ҳаммамиз асосан кичик корхоналарда ишлаймиз. Булар ҳам профессионалликка яқинлашаяпти ва малакали ишчиларни ишлатмаса корхоналарнинг ўзи банкрот бўлаяпти! Талаб ошаяпти ва профессинал ишчиларга яхши пул тўламаса улар ишламайди! 45-50-60 минг рубл(800-1000 АҚШ доллари) га ишлаяпти болаларимиз ҳозир, қўшимча даромадлари билан. Аравани торта олмагани кетаяпти, дейди Рустамжон.

Москвадаги Мигрантлар адаптацияси бўйича комиссия лойиҳаси эксперти Ўткир Умарбоқиев Озодлик билан суҳбатда Марказий Осиё давлатлари¸ хусусан¸ Ўзбекистонга маблағ ўтказмалари ҳажми ошишининг бир нечта бошқа сабаби ҳам борлигини айтади.

Ўткир Умарбоқиев - Мигрантлар адаптацияси бўйича комиссия лойиҳаси эксперти
Ўткир Умарбоқиев - Мигрантлар адаптацияси бўйича комиссия лойиҳаси эксперти

Ў.Умарбоқиев: Россияда иш берувчилар қонунан ишлашга ўтмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00
Бевосита линк

Миграция эксперти таъкидича¸ пул ўтказмалари ҳажмининг ошишига аксар мигрантларнинг Россияда юзага келган қийин иқтисодий вазиятга мослаша олгани сабаб бўлган:

- Инсон ҳамма нарсага мослашиб кетади. Кризис вақтида юртига қайтиб кетганлар бориб ҳаммаси ҳам иш топа олмади ва бир қисми Россияга қайтиб келди. Ҳозир шунчаки 2014-2015 йилда туширилган даромадлар кўтарилди, ҳолига қайтди! Қолаверса, Россияда минимал ойликлар, пенсия ва нархлар кўтарилди. Шу ҳисобдан ҳам русларнинг ёнида ишловчи мигрантларнинг ҳам даромадлари оширилди, деди Ўткир Умарбоқиев.

Ўзбекистондаги Ташқи меҳнат масалалари бўйича агентлик тарқатган маълумотга биноан, бугунги кунда хорижда меҳнат қилаëтган ўзбекистонликлар сони 3 миллиондан кўпроқни ташкил этади.

Россия Ички ишлар вазирлиги улардан 1,7 миллиондан кўпроғи Россияда эканини хабар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG