Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:52

Туркманистондаги парламент сайловида президентнинг ўғли ғолиб бўлиши кутилмоқда


Президент Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедов билан спорт тадбирида
Президент Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедов билан спорт тадбирида

Туркманистонда ўтаётган парламент сайловида уч партия аъзолари ҳамда айрим мустақил номзодлар қатнашмоқда. Номзодларнинг бири президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 36 яшар ўғли Сердар Бердимуҳамедовдир.

Расмий маълумотга кўра, маҳаллий вақт билан эрталабки соат 9 00 гача, яъни сайловнинг дастлабки икки соати ичида сайловчиларнинг тўртдан бири овоз бериб бўлган.

Сайловчилар участкаларда миллий мусиқа, рақслар ҳамда ноз-неъматлар билан кутиб олинди.

Сайловда 125 ўрин учун 284 номзод курашмоқда. Ахал вилоятидаги ўрин учун курашаётган Сердар Бердимуҳамедовнинг осонгина ғолиб бўлиши кутилмоқда.

Кенжа Бердимуҳамедов ҳақида кўп маълумот йўқ. Жорий ойда унинг расмий биографияси эълон қилинди. Унда ёзилишича, Сердар Бердимуҳамдов парламентга келишидан аввал давлат нефть ва газ саноати соҳаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган.

Мутахассисларнинг фикрича, парламентнинг ҳозирги спикери, 61 ёшдаги Акжа Нурбердиева истеъфо берса, унинг ўрнига кенжа Бердимуҳамедов келиши мумкин. Бу эса Сердар Бердимуҳамдов президентлик учун асосий номзод бўлишига имкон яратади.

Номзодларнинг аксари уч сиёсий партиядандир. Булар Туркманистон демократик партияси, Индустриалистлар ва тадбиркорлар партияси ҳамда Аграр партиядир. Сайловда, шунингдек, бир неча ташаббус гуруҳларидан номзодлар ҳам қатнашмоқда.

Январь ойида Freedom House нодавлат ташкилоти Туркманистонни сиёсий ҳамда фуқаровий эркинлик бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга 12 давлат сафига киритди.

Ғарб назоратчилари мамлакатда бундан аввал ўтказилган бирорта ҳам сайловни очиқ ва адолатли ўтди дея баҳоламаган.

Жорий президент Гурбангули Бердимуҳамедов февраль ойида ўтказилган сайловда 97 фоиз овоз тўплаб, учинчи марта президент этиб сайланди.

6 миллион аҳолига эга Туркманистон табиий газ экспортига қарамдир.

Мамлакатнинг узоқ йиллик мижози бўлмиш Россия 2016 йилда туркман газини сотиб олишни тўхтатди.

Хитой эса янги қувур ётқизиб, туркман газининг учун асосий импортчисига айланди.

XS
SM
MD
LG