Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:27

Бишкекда микроавтобус ҳайдовчилари иш ташлади. Ўн минглаб одам пиёда қолди


Бишкекдаги автобус бекатида транспорт кутаётган одамлар.
Бишкекдаги автобус бекатида транспорт кутаётган одамлар.

Бишкекда 2 апрель куни 120та йўналишда йўловчи ташувчи уч мингга яқин микроавтобус ҳайдовчиси иш ташлагани ортидан Қирғизистон пойтахтида ўн минглаб одам пиёда қолди. Автобус ва троллейбуслар етишмай, хусусий таксичилар нархни бир неча баробарга кўтариб юборишди.

Бишкекда микроавтобус ҳайдовчилари иш ташлади. Ўн минглаб одамлар пиёда қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00

Микроавтобус ҳайдовчилари 1 апрелдан транспорт воситасини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун кучга кирганига, йўл хафсизлик назорати инспекторлари жаримани кўп солаётганига ва бир ҳилда форма сотиб олишга мажбурланаётганларига норозилик билдирмоқдалар.

- Биз ҳам бола-чақа, деб тирикчилик қилаяпмиз.Эрталаб соат беш яримда турамиз. Одамлар 8 соат ишласа биз 16 соат ишлаймиз. Йўл хавфсизлик назорати инспекторларининг жарималаридан чарчадик. Мажбурий суғурта, бир ҳилда форма дегани бекор қилинсин. Синтетикадан қилинган бу формани 750 сўмдан сотишаяпти,-деди иш ташлаганлардан бири.

Яна бир ҳайдовчи эса мажбурий суғурта ва бир ҳилда форма кийиш талабини коррупция билан боғлади:

-Ҳар бир ҳайдовчи ойига 30-40 минг сўмдан ГАИга берганимиздан ташқари энди 2000 сўмдан суғурта ҳам тўлашимиз керак экан. Нима учун тўлашимиз керак? Бу пул ювишдир. Бунинг номини коррупция дейдилар, - деди иш ташлаган ҳайдовчилардан бири.

Иш ташлаган ҳайдовчилар билан Бишкек вице мэри Геннадий Милицкий учрашди. Бироқ ҳайдовчилар билан ўтказилган музокаралар натижасиз якунланди. Бишкек мэрияси матбуот хизмати учрашувдан сўнг ҳайдовчиларнинг суғуртани ва суғурта қилинмагани учун белгиланган жаримани бекор қилиш талаби бажарилмаслигини маълум қилди.

Мэрия билдирувида айтилишича, кучга кирган қонунга асосан микроавтобус ҳайдовчилари ҳар бир йўловчи ўрни учун йилига 136 сўмдан 204 сўмгача бўлган миқдорда суғурта пули тўлашга мажбурлар.

Айни пайтда ҳайдовчилар иш ташлашни 3 апрелда ҳам давом эттиришларини айтмоқдалар.

Бишкекликлар эса иш ташлаган ҳайдовчиларни ҳаддан ошганликда айбламоқдалар.

-Мен бир соатдан бери бекатда турибман. Транспорт йўқ, ўқувчилар мактабга ета олмай туришибди бу ерда. Автобус, троллейбуслар жуда тиқин келаяпти, уларга чиқишнинг иложиси йўқ, -деди йўловчилардан бири.

Ижтимоий тармоқларда эса аҳолини огоҳлантирмай туриб иш ташлаган микроавтобус ҳайдовчиларини жазолаш, Бишкекда автобус ва троллейбусларни кўпайтириб, микроавтобуслар фаолиятини тўхтатишни талаб қилишмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, ўтган йили Бишкекда микроавтобус ҳайдовчилари томонидан 252та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳодисаларда 2 одам ҳалок бўлган, 408 одам турли тан жароҳатларини олган.

XS
SM
MD
LG