Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:50

Арманистон бош вазири 11 кун давом этган норозилик акциялари ортидан истеъфо беришга мажбур бўлди (ВИДЕО)


Арманистоннинг экс-президенти Серж Саргсян президентлик муддати тугаганидан 8 кун ўтибоқ бош вазир лавозимига сайланган эди.
Арманистоннинг экс-президенти Серж Саргсян президентлик муддати тугаганидан 8 кун ўтибоқ бош вазир лавозимига сайланган эди.

11 кун давом этган норозилик акциялари ортидан Серж Саргсян Арманистон бош вазири лавозимдан истеъфо берди.

"Юзага келган вазиятнинг бир неча ечими мавжуд, лекин мен уларнинг ҳеч бири йўлидан бормайман. Бу менга тўғри келмайди. Мен мамлакат раҳбари лавозимни, бош вазир лавозимини тарк этаман”, деб баёнот берди Серж Саргсян. У шунингдек, норозилик акциялари лидери Никол Пашинянни "ҳақ эди", деди.

Олдинроқ Ереванда тергов изоляторидан Арманистон бош вазири ва экс-президенти Серж Саргсяннинг истеъфосини талаб қилаётган мухолифат лидери Никола Пашинян озод қилинди.

Азатутюн радиосининг хабар қилишича, Пашинян билан бир қаторда парламентнинг мухолифатдаги аъзолари Сасун Микаелян и Арарат Мирзоян ҳам тергов изоляторидан чиқарилди.

Ереванда душанба куни эрталабдан Арманистон бош вазири ва экс-президенти Серж Саргсяннинг истеъфосини талаб қилаётган мухолифат тарафдорларининг норозилик акциялари давом этди.

Талабаларнинг юришига душанба куни ҳарбий форма кийган бир неча ўн йигит ҳам қўшилди. Улар “биз халқ биланмиз”, деб баёнот берди.

Азатутюн радиосининг хабар қилишича, Ереван марказида талабалар юриши бўлиб ўтмоқда. Пойтахтнинг бир қатор марказий кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтаб қолди.

Бундан ташқари юзлаб намойишчилар норозилик акциялари лидери Никол Пашиняннинг чақириғига жавобан шаҳарнинг турли ҳудудларида йўлларни тўсиб қўйди.

Арманистоннинг учинчи йирик шаҳри Ванадзорда маҳаллий "Глория" тикувчилик фабрикаси ишчилари иш ташлади.

Арманистонда 11 кундан бери давом этаётган намойишлар етакчиси Никол Пашинян қўлга олиниши ортидан пойтахт Ереван марказий майдонига 22 апрель куни кечқурун ўн минглаб одамлар норозилик билдириш учун йиғилди.

Пашинян бош вазир Серж Саргсян билан ўтган муваффақиятсиз музокаралардан сўнг 22 апрель кунги намойиш пайтида қўлга олинган эди.

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян бош вазир лавозимини эгаллашига қарши норозилик намойишлари 11 кун аввал бошланган. Шунга қарамай Саргсян 17 апрелда парламент томонидан бош вазир лавозимига сайланди.

XS
SM
MD
LG