Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:22

Тожикистон Ўзбекистон автомобиллари учун суғурта тўлови жорий қилди


Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Назорат-ўтказиш пунктларидан бири.
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Назорат-ўтказиш пунктларидан бири.

“Тожиксуғурта” давлат корхонасининг маълум қилишича, 11 майдан бошлаб Тожикистон ҳудудига ўтадиган ўзбекистонликлар ўз автомобиллари учун чегарада суғурта пули тўлашлари керак бўлади.

Ҳозирга қадар Тожикистон қонунчилигида хорижий фуқароларнинг мамлакатга ўз машиналари билан ўтишлари учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмасди.

Суғд вилоятидаги “Тожиксуғурта” бўлими раҳбари Комил Муҳаммадийнинг Озодликка айтишича, тўловлар миқдори машиналар маркасига қараб тайинланади.

“Масалан, енгил машиналар 461 сомоний ёки 50 доллар бўлса, юк ташиш автомобиллари 768 сомоний ёки 80 АҚШ долларини ташкил этади. Бундай тўлов ойига бир марта кўрсатилган" - деди Комил Муҳаммадий.

Унинг қўшимча қилишича, Тожикистон ҳудудида аварияга учраган Ўзбекистон машиналарига суғурта ҳақи тўлаш кўзда тутилган.

Шуниндек, ўзбекистонлик ҳайдовчилар ишларини осонлаштириш мақсадида икки давлат ўртасидаги чегарада “Тожиксуғурта” ходимлари фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон ҳудудига ўтадиган Тожикистон машиналари 46 доллардан 54 долларга қадар божхона тўлови тўлашлари шарт.

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг визасиз ўзаро борди-келдилари тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

16 мартда Тожикистон, 20 мартда эса, Ўзбекистон ватандошларининг бир-бирларига визасиз борди-келдилари бошланган.

26 йиллик танаффусдан сўнг 15 май куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Суғд вилоятидаги Хужанд шаҳри орасида автобус қатнови қайта бошланди .

Тошкент-Хужанд рейси икки давлат орасидаги автобус қатновларни тиклаш йулидаги биринчи босқич ҳисобланади.

Келгуси ҳафта Душанбе-Термез йўналишида автобуслар ҳаракати бошланади.

Шу тартибда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 12 йўналишда автобус қатнови тикланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG