Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:26

Қирғизистонда Россия банки трансмиллий жиноий гуруҳларнинг пулини ювганликда айбланмоқда


Қирғизистон Молия полициясининг билдиришича, “Россия инвеcтиция банки”га нисбатан очилган жиноят иши доирасида Бишкекда банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди.

Қирғизистонда Россия банки трансмиллий жиноий гуруҳларнинг пулини ювганликда айбланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00

Молия полицияси: "Росинбанк"да 3 миллиард рубль пул ювилган

Молия полицияси банкнинг бошқа қатор раҳбарларига ҳам жиноят ишлари очилганини маълум қилди. Уларга ҳужжатларни сохталаштириш ҳамда жиноий йўллар билан топилган маблағларни қонунийлаштириш айблови билдирилди.

Молия полицияси матбуот котиби Анастасия Пискур айни пайтда жиноят иши юзаисдан тергов давом этаётганини айтди:

- “Россия инвестиция банки” 2014 йилдан бошлаб Россиядаги фирмалар, хусусий шахслар ва Сейшел оролидаги хориж ширкатларига сохта ҳужжатлар асосида банк ҳисобларини очган. Бу ҳисобларга банк уч миллиард рубль маблағ ўтказган, -деди Анастасия Пискур.

Расмий хабарда айтилишича, “Россия инвестиция банки” трансмиллий жиноий гуруҳга Россиядан йирик миқдордаги пулларни Қирғизистонга олиб киришга кўмаклашган. Бу пуллар сохта фирмаларга очилган банк ҳисобларига ўтказилиб, қонунийлаштирилган.

Шундан сўнг қонунийлаштирилган пуллар солиқ тўламаслик мақсадида иқтисодий фаолият ҳақидаги сохта ҳужжатлар билан чет элдаги хусусий ва юридик шахслар ҳисобига юборилган.

Аввалги жиноят ишларини тўхтатган терговчилар жиноий жавобгарликка тортилади

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаевнинг билдиришича, бу масалада аввалги йилларда “Россия инвестиция банки”га нисбатан жиноят ишлари очилган, бироқ номаълум сабабларга кўра икки марта жиноят ишини тергов қилиш тўхтатилган.

​- "Росинбанк" деб аталадиган “Россия инвестиция банки”га нисбатан очилган жинотя ишлари нега икки марта номаълум сабабларга кўра тўхтатилгани юзасидан ҳозир текширув олиб борилмоқда. Жиноят ишини асоссиз тўхтатган терговчилар жиноий жавобгарликка тортилади. Жиноят иши қайта очилгач, банк бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари Андрей Гойхман қамоққа олинди. Унга “жиноий йўл билан топилган пулларни қонунийлаштирган", деган айблов билдирилди,-деди Дамир Сагинбаев.

"Росинбанк" айбловни тан олмаслигини билдирди

Бироқ "Росинбанк" расман Молия полицияси томонидан билдирилган айбловлар асоссиз экани тўғрисида баёнот тарқатди. Баёнотда айбловга “ақлга сиғмайдиган, ҳақиқатга зид келадиган ва жамоатчилик орасида нотўғри фикрларни пайдо қиладиган иддао”, деб баҳо берилган. Шунингдек, қамоққа олинган Андрей Гойхман “банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари эмас”лиги ҳам айтилган.

Қирғизистонда Россиянинг "ИТБ Холдинг"ширкати шўъбаси ҳисобланган "Инвестторгбанк" 2013 йилда Бишкекдаги “Залкар банк” акцияларининг 90 фоизини сотиб олиб, уни“Росинвестбанк”ка айлантирган эди. Мазкур банк Қирғизистондаги тижорат банклари орасида кўрсаткичлари бўйича 7-ўринда туради.

XS
SM
MD
LG