Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:28

"Анвар қори Турсунов тирик, аммо аҳволи оғир"


Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов 5 апрелда инсультга чалингани билдирилган.
Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов 5 апрелда инсультга чалингани билдирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани тўғрисида 8 июнда ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларни рад этди.

-Бу бўлмаган гап. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бу миш-мишларни рад этади. Анвар қори Турсунов тирик. Унинг аҳволи аввал қандай бўлса ўшандайлигича қолмоқда, - деди вакилликнинг Озодлик мухбири саволига жавоб берган навбатчиси.

"Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарлар ёлғон"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар 7 июнь, пайшанбадан жумага ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда тарқала бошлаган эди.

"Бугун саҳарда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтдилар. Жанозалари бугун пешин намозида Жумада "Оқ масжид"да бўлиши маълум қилинди. Муқаддас ойда ва муқаддас кун жумьада рихлатга йўл олдилар”, дейилади Фейсбук ижтимоий тармоғида тарқатилган хабарлардан бирида.

Айни пайтда "Қалампир" нашри ўз манбасига таянган ҳолда бир ҳафта аввал Анвар қори Турсунов яшаган маҳаллада ва унинг уйи атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилганини хабар қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этмоқда.

“Бугун соат 9:00даги ҳолатага кўра Анвар қори Турсунов тирик. Бироқ олимнинг аҳволи ўта оғир”, деб билдирган Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси "Қалампир" нашрига.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов вафот этгани тўғрисидаги илк миш-мишлар ижтимоий тармоқларда 4 июнь куни тарқалган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги ўшанда ҳам бу хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон эканини билдирган.

Озодлик радиоси Анвар қори Турсунов инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечиргани, кейинроқ комадан чиққани тўғрисида ўз вақтида хабар қилган эди.

60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирган эди.

XS
SM
MD
LG