Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:25

Нью-Йоркдаги терактда айбланаётган Соипов маҳкамада ИШИД ҳақида гапирди


Нью-Йоркнинг қуйи Манхэттен мавзеъсида юк машинасини пиёдалар ва велосипедчилар устига ҳайдаб, 8 кишини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов 22 июн кунги маҳкамада “Ислом давлати” эксптермист гуруҳига оид қарашлари ҳақида гапирди.

Ҳакамнинг айтганлари ўзига қарши ишлатилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантирувига қарамай Соипов “бу ерда айтган қарашларим мен учун муҳим эмас. Бу Аллоҳники ҳам эмас” деб айтди.

“Ислом давлати” дунёда Ислом ҳалифалиги ўрнатиш учун уруш олиб бормоқда. Бу уруш ер ва нефть ишғол қилиш учун эмас, белки ер юзида шариат учун олиб бориляпти”, - дейди Соипов таржимон орқали.

Ўзбекистонлик Соиповнинг ғайриоддий чиқиши 10 дақиқа давом этди.

У келажакда бу ҳақда кўпроқ гапиришини айтди.

Ўтган йил 31 октябр куни Нью-Йоркда пикапдаги эркак велосипед йўлакчасида саккиз нафар одамни босиб ўлдирди.

12 одам жароҳатланди. Жиноят теракт дея эътироф этилди; машинадан “Исломий давлат” эсланган хат топилди.

Матбуотда очиқланишича, ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов АҚШда 2010 йилдан буён яшаган.

Соиповнинг АҚШда рафиқаси ва уч фарзанди ҳам яшайди.

XS
SM
MD
LG