Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:22

Инсон қаришининг муҳим жиҳатларини бекор қилиш мумкинлиги аниқланди


Британиядаги Эксетер университети олимлари қон томирлари ичини ўраб турувчи эндотелиал ҳужайралар устида тажриба ўтказди. Тажриба давомида улар қари, яъни фаолияти ёмонлашиб, бўлинишдан тўхтаган ҳужайралар сонини 50 фоизга озайтиришга муваффақ бўлдилар.

Олимлар, шунингдек, эндотелиал ҳужайралар қаришида муҳим ўрин тутадиган икки протеинни аниқлашди.

Ушбу тадқиқот асосида келажакда нафақат қон томирлари ҳужайралари, балки бошқа ҳужайралар ҳам даволаниши мумкин.

Эксетер университети Тиббиёт мактаби профессори Лорна Харрис:

- Инсонлар қарир экан, уларда ёш ҳужайралардек яхши фаолият кўрсатмайдиган қари ҳужайралар сони кўпаяди, - деди.

- Бу қариш эффектигина эмас – бу қаришимиз сабаби.

- Эксетерда ишлаб чиқилган бирикмалар ҳужайралар қариши механизмини ўзгартиришга қодир.

- Биз саратон, ақли заифлик ҳамда диабет каби қариш билан боғлиқ касалликларнинг бошқа-бошқа сабаби бор, деб ўйлардик, аммо улар аслида бир-иккита умумий механизмга бориб тақалади.

- Бу қаришга қарши дориларнинг янги авлодига асос бўлиши мумкин, - дея сўзини давом эттирди профессор Харрис.

Профессор ушбу тадқиқотнинг мақсади одамларга узоқроқ муддат соғлом яшашга кўмаклашиш эканлигини айтди:

- Бу шунчаки умрни узайтириш эмас, балки саломатлок ва ҳаёт сифати билан боғлиқ.

Ўтган йилди Эксетер университети ходимлари лабораторияда қари ҳужайраларни қайта ёшартиришнинг янги услубини кўрсатиб беришган эди.

Янги тадқиқот давомида эса қари ҳужайраларнинг митохондрияларини аниқ мўлжалга олиб, уларни қайта ёшартириш кўриб чиқилган.

Хусусан, тажриба давомида махсус кимёвий бирикмалар ёрдамида инсон ҳужайралари вақт ўтиши билан қандай ва нима сабабдан ўзгаришида муҳим роль ўйнайдиган икки протеин (SRSF2 ва HNRNPD) мўлжалга олинган.

Таржриба давоимда Экстетер университетда ишлаб чиқилган уч хил бирикма синаб кўрилган ва уларнинг ҳар бири қон томирларидаги қари ҳужайралар сонини 40-50 фоизга озайтиргани кузатилган.

XS
SM
MD
LG