Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:35

Турк лираси қадри тушиб кетди. Марказий банк вазиятни изга солишга ваъда бермоқда


Туркия Марказий банки мамлакат миллий валютаси лиранинг кескин арзонла кетиши ортидан молиявий барқарорликни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўришга тайёр эканлигини билдирди.

Марказий банк 13 август куни эълон қилган билдирувда банкларга тегишли ёрдам кўрсатилажаги айтилди.

12 август куни молия вазири Берат Албайрак ҳукумат бозордаги хавотирларни бартараф қилиш учун чора кўриш режасини ишлаб чиққанини айтган эди.

Туркияда иқтисодий таназзул ҳақидаги хавотирлар урчир экан, 13 август куни турк лираси долларга нисбатан рекорд даражада арзонлади. Бу орада Осиё ва Европа биржа бозорлари, евро ҳамда Россия рубли ҳам арзонлади.

Туркия ва АҚШ ўртасидаги алоқалар таранглашиб бораётгани лира қадрсизланишига туртки бўлган сабабларнинг биридир. Икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларга сабаб бўлган бир неча масала бор.

10 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп турк пўлати ва алюминийи импорти тарифларини икки маротаба оширилишини маъқуллади.

Анқара эса ўз навбатида мутаносиб жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.

XS
SM
MD
LG