Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:30

Қирғизистонда суд собиқ президентнинг мутлоқ дахлсизлигини Конституцияга зид деб топди


Қирғизистоннинг собиқ президентлари Роза Ўтунбаева ва Алмазбек Атамбаев.
Қирғизистоннинг собиқ президентлари Роза Ўтунбаева ва Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон Олий судининг Конституциявий палатаси 3 октябрда собиқ президентларнинг дахлсизлик мақомини бекор қилиш бўйича даъво аризасини қисман қаноатлантирди.

Қирғизистонда суд собиқ президентнинг мутлоқ дахлсизлигини Конституцияга зид деб топди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:05 0:00

Олий судининг Конституциявий палатаси Бишкеклик ҳуқуқ фаоли Нурбек Тўктакуновнинг собиқ президентлардан дахлсизликни олиб ташлаш юзасидан аризасини кўриб чиқди ва “Президент фаолиятининг кафолатланиши тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасини Конституцияга зид деб топди.

Конституциявий палата қирғиз парламентига собиқ президентлардан дахлсизлик мақомини олиб ташлаш жараёни механизмини ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

“Собиқ президентларнинг дахлсизлигини кафолатлаш лозим, бироқ собиқ президент қандай асослар билан дахлсизлик мақомидан маҳрум этилиши процедурасини ҳам ишлаб чиқиш шарт”, дейилади Конституциявий палата қарорида.

Нурбек Тўктакунов ўз аризаси асосида чиқарилган бундай қарорни “ҳар ҳолда, йўқдан кўра бор”, деб изоҳлади ва:

​- Конституциявий палата бугун деярли менинг аризамни қаноатлантирадиган қарор чиқарди. Суд “Президент фаолиятини кафолатлаш тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси Конституциянинг “Қонун олдида барча бирдай тенг ва жавобгар” деган моддасига зид келишини тасдиқлади. Содда қилиб айтганда бу қарорни “собиқ президентни дахлсизликдан маҳрум қилиш жараёни амалдаги президентга импичмент эълон қилиш жараёнидан осонроқ бўлмаслиги керак”, деб тушиниш мумкин. Бу жараённи эса парламент аниқлаши лозим бўлади,-деб айтди.

“Президент фаолиятининг кафолатланиши тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасида “собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилмайдилар, ҳибс қилинмайдилар, қамоққа олинмайдилар, уларнинг яшаш жойлари тинтув, ўзлари эса сўроқ қилинмайдилар”, деб белгиланган.

Шу кунгача Қирғизистонни бошқарган тўрт нафар президентдан фақат икки нафари – Роза Ўтунбаева ва Алмазбек Атамбаев собиқ президент мақомига эга.

Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбаев даврида ҳукуматни бошқарган икки нафар собиқ бош вазир, пойтахт Бишкекнинг собиқ мэри ва амалдаги мэри, уларнинг ўринбосарлари, қатор вазирлар ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олингани ортидан, дастлаб қирғиз жамоатчилигида, кейинроқ эса қирғиз парламентида собиқ президентдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаш масаласи кўтарила бошлади.

Натижада парламент депутатлари Исҳоқ Масалиев ва Қурмонқул Зулушев собиқ президентнинг дахлсизлик мақоми тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Бу қонун ҳали парламент муҳокамасига киритилган эмас.

Бироқ Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев бундай ташаббусларга қарши чиқиб: “Амалдаги президент ва парламентнинг собиқ президентни дахлсизлик мақомидан маҳрум қилишга ҳаққи йўқ. Бу масалада умумхалқ референдуми ўтказиш шарт”, деб баёнот берди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев эса ўз ҳокимияти даврида Бош вазир бўлиб ишлаган шахсларнинг қамоққа олинишини "сиёсий ўч олиш" сифатида баҳолаган.

XS
SM
MD
LG