Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:22

Мактаб ўқувчилари электрон кундалик тутади


Uzbekistan - Football school in Andijan
Uzbekistan - Football school in Andijan

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Дневник.ру” компанияси умумтаълим мактабларида электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширадилар.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматига кўра, вазирликнинг www.uzedu.uz расмий веб сайтида 2018 йил 6 августда эълон қилинган АКТни жорий этиш йўлида давлат-хусусий шерикчилиги кўринишида ҳамкорлик қилиш таклифига асосан келиб тушган аризаларни ўрганиш натижасида Россия компаниясининг ташаббуси маъқулланган.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда “Дневник.ру“нинг Ўзбекистондаги вакили “Kundalik” компанияси иштирок этади ва барча харажатларни ўз зиммасига олган ҳолда мазкур.тизимни жорий қилиш, фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш ишларини олиб боради.

“Kundalik” лойиҳаси Ўзбекистондаги мактабларда фанларни ўзлаштириш даражаси ва давоматни қайд этиш тизимини жорий этишга қаратилган.

“Kundalik” рақамли таълим платформаси Россия мактабларида жорий этилган “Дневник.ру” ахборот тизими асосида ишлаб чиқилади.

Тизим онлайн тарзда ўқитувчиларни дарсларини режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва давоматини электрон журнал ва кундаликларда қайд этиб бориш, шунингдек, таълим бошқарув органлари ва муассасаларга статистик ҳисоботларни шакллантириш учун хизмат қилади.

“Kundalik” тизими ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига 24 соат давомида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш имконини беради.

XS
SM
MD
LG