Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

Кремлнинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальнийга Россиядан чиқиш тақиқланди


Алексей Навальний
Алексей Навальний

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарорини эшитиш мақсадида Страсбурга йўл олган россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга Россиядан чиқиш тақиқланди.

Навальний ўзининг Instagram'даги саҳифасида ёзишича, аэропортнинг чегара назорат постида “махсус текширув тадбирларни ўтказиш мақсадида” унинг паспортини олиб қўйишган. Мухолифатчи кейинроқ Twitter'да, чегарчилар унга Россиядан чиқиш тақиқлангани борасида нома борлигини, бироқ изохлар нима учундир йўқлигини айтишганини, ёзди.

Навальнийнинг фикрича, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари уни бир неча бор оммавий йиғинлар вақтида қонунга зид равишда ушлаган, шунингдек уни оммавий тадбирлар ўтказишда қоида бузиш ёки ҳуқуқ посбонларига бўйсинмаслик билан маъмурий ҳуқуқ бузилишлари бўйича айблов эълон қилишган.

Суд бу аргументларни асосли дея топган: суд қарорида таъкидланишича, Россия ҳукумати мухолифатчининг тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини бузган ва унинг эркинлигини чеклаган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди олтита ҳолат бўйича адолатли ҳукм бузилганлигини кўриб чиқди. Сиёсий мотивлар бўйича камситилиш шикоятини кўриб чиқмади, чунки Навальнийнинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб топди.

2017 йил февралида ИХЕС, 2012 ва 2014 йиллардаги митингларда етти марта ушлангани учун Россия Навальнийга 63,7 минг евро —тўлаши ҳақида ҳукм чиқарган эди, дея хабар берди суд сайти.

XS
SM
MD
LG