Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:26

Ўзбекистон биринчи марта энг катта ҳарбий машғулотларни ўтказишни бошлади


Машғулотда қатнашаётган ҳарбий техника воситалари.
Машғулотда қатнашаётган ҳарбий техника воситалари.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 26 ноябрдан мамлакат бўйлаб ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини текшира бошлаганини маълум қилди.

Ўзбекистон биринчи марта энг катта ҳарбий машғулотларни ўтказишни бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:09 0:00

Вазирлик матбуот котиби Темир Назриевнинг маълум қилишича, бунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги фақатгина ҳарбий округлар миқёсида текширилган. Бу каби кенг кўламли қўққисдан текширувлар Ўзбекистон армиясида аввал ўтказилмаган.

-Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, бугун, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди. Мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги текширилади. У беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади,- деди Темир Назриев 26 ноябрда тарқатилган видеоахборотда.

Машғулотлар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошқарувни амалга ошириши ҳамда қўшинларни юқори даражадаги жанговар шайликка келтириши, шунингдек, бўлинмаларнинг уюшқоқлик билан белгиланган ҳудудларга чиқиб кетиши ва тезкор вазифаларни бажаришга тайёр эканлиги билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади

Ўзбекистон ўз Қуролли кучларидаги жанговар тайёргарликни текшириши ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига 25 ноябрда нота топширгани хабар қилинган эди.

“Тадбир Ўзбекистон Республикаси бошқа мамлакатларга нисбатан олдин қабул қилган мажбуриятларга қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади ва қўшни давлатларнинг манфаатларига қарши қаратилган эмас”, - дейилади нотада.

Global Firepower халқаро ҳарбий тадқиқотлар марказининг 2018 йил учун эълон қилинган жаҳон давлатлари қуролли кучлари рейтинги (Military Strength Ranking)да Ўзбекистон армияси қудрати бўйича 136 давлат орасида 39-ўринга қўйилди.

2017 йилда Ўзбекистон армияси 48-ўринда эди. Жорий йил ҳисоботида ўзбек армияси рейтинги 9 поғона юқорилаган.

Марказ ҳисобича¸ Ўзбекистон ҳарбийларининг умумий сони 76 500 нафарни ташкил этади¸ улардан 56 минг 500 нафари хизматдаги ҳарбийлар, 20 минг нафари заҳирадаги аскарлардир. Мамлакат армияси бюджети 70 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўзбек армияси 179 ҳарбий самолёт, 73та вертолёт, 420та танк, 715та зирҳли машина, мингдан ортиқ артилерия қуролларига эгалик қилади.

Ҳарбий қудрат рейтингидаги биринчи учликни АҚШ, Россия ва Хитой армияси эгаллаган.

МДҲ мамлакатлари орасида Украина 29-ўринда, Ўзбекистон 39-ўринда, Беларусь 41-ўринда, Қозоғистон 50-ўринда, Озарбайжон 53-ўринда, Туркманистон 80-ўринда, Қирғизистон 91-ўринда, Тожикистон 96-ўринда қайд этилган.

XS
SM
MD
LG