Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:38

Мирзиёев маҳаллий оммавий ахборот воситаларини танқид қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабр куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда қилган нутқида мамлакат оммавий ахборот воситаларинини танқид қилди.

"Мен оммавий ахборот воситалари фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. Лекин, афсуски, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, аҳоли мурожаатлари юзасидан газета, теле ва радиоканалларда танқидий мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар жуда кам. Ваҳоланки, ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари халқ манфаатларининг чинакам ҳимоячисига айланиши лозим. Бунинг учун улардан шижоат, профессионал маҳорат, холислик ва чуқур таҳлилий салоҳият талаб этилади", - деди Мирзиёев.

Кузатувчилар Мирзиёев бошқаруви остида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида шу вақтгача кўтарилмаган мавзулар гапирилиши, муҳокама этилишига йўл очилганини айтишади.

Айрим бошқа кузатувчилар, Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти эълон қилган ҳамма ислоҳотлар ҳам кўнгилдагидек бормаётганига эътибор қаратишади.

XS
SM
MD
LG