Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:23

Афғонистонлик “жажжи Месси” оиласи қўрқувда яшамоқда (ВИДЕО)


Полиэтилен пакетга “Месси” деб ёзиб олиб суратга тушгани учун машҳур бўлиб кетган ва кейинчалик аргентиналик футболчи Лионель Месси билан учрашган афғонистонлик Муртазо Аҳмадийнинг оиласи яна ўз уйини ташлаб қочишга мажбур бўлганини айтмоқда.

Етти ёшга тўлган Аҳмадий икки йил олдин акаси билан Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Месси футбол либосини целлофан пакетдан ясаб, интернет оламида машҳур бўлиб кетган эди.

Бунинг ортидан жажжи футболчи 2017 йилда Месси билан учрашди.

Аммо, 8 декабрь куни Аҳмадийнинг онаси Шафиқа Аҳмадий ўз ўғли Интернет оламида қозонган шуҳрат унинг оиласи ва ўғли учун катта муаммо келтириб чиқарганини айтди.

- Кейинги икки йил давомида уни мактабга юбора олмадим. Бу воқеа умуман содир бўлмаганида яхши бўларди аслида, - дейди "кичик Месси"нинг онаси.

Муртазонинг онаси сўзларига кўра, жиноятчилар ўғли қисқа муддатда қозонган шуҳрат ортидан бой бўлиб кетган, деб ўйлаб, улардан пул ундиришга муттасил ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, Толиблар ҳам уларга таҳдид қилиб турибди.

Жорий йилда Аҳмадийнинг оиласи бир неча марта кўчишга мажбур бўлган.

Аммо, бу каби қийинчиликларга қарамасдан, Муртазо мактабга бориш ҳамда Месси каби маҳоратли футболчи бўлишни орзу қилишдан тўхтамаслигини айтади.

XS
SM
MD
LG