Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:23

Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқни таъмирлаш ва қайта қуриш режаси тасдиқланди (ВИДЕО)


Ўзбекистон ҳукумати Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарларининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаларини тасдиқлади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, бу 3 шаҳар таъмирланади ва қисман қайта қурилади.

Адлия вазирлигининг Telegram каналида берилган хабарда тегишли қарорларга асосан, шаҳарларда энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, электр, газ, иссиқлик таъминоти модернизация қилиниши айтилган.

Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги ер майдонида мақсадсиз фойдаланиш ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи майдонлар, хиёбонлар ва боғлар реконструкция қилинади ва янгилари қурилади, шаҳарларнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизими ишлаб чиқилади.

Бу шаҳарларда инфратузилманинг ўта эскиргани, айрим ҳудудларда катта-катта турар-жой бинолари вайрона аҳволга келиб қолгани, аҳоли яшаётган пунктларда эса тоза ичимлик суви етишмаслиги, маҳаллий ҳокимият органлари эса аҳоли шикоятларини эътиборсиз қолдираётгани ҳақида Озодликка шикоятлар келиб туради.

Қуйида ана шу шикоятлар асосида Ангрен шаҳридан ҳозирланган видеони томоша қилишингиз мумкин:

Ангрен - чиқиндиларга мағлуб бўлган шаҳар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:23 0:00

XS
SM
MD
LG