Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:34

Шаҳарда иш йўқ. "Ўзбекистонда меҳнатга яроқли ҳар 5 одамдан 4 нафари қишлоқда ишлайди"


2030 йилга келиб Ўзбекистонда ишчи кучи яна 4 миллионга кўпайиши мумкин.
2030 йилга келиб Ўзбекистонда ишчи кучи яна 4 миллионга кўпайиши мумкин.

Ўзбекистон ишчи кучи тезлик билан кўпайиб бораётган давлат ҳисобланади ва бу ҳолатдан мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини янада кучайтириш учун фойдаланиш мумкин.

Шаҳарда иш йўқ. "Ўзбекистонда меҳнатга яроқли ҳар 5 одамдан 4 нафари қишлоқда ишлайди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00

Жаҳон Банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси эълон қилган «Ўзбекистонда бозорларни ташкил этиш. Барқарорликдан рақобатбардошликка қадар» деб номланган ҳисоботда мана шу ҳақда билдирилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2016 йилда мамлакатнинг меҳнатга яроқли ёшдаги аҳолиси сони 23 миллион кишига етган, бироқ уларнинг фақат 13 миллиони ишчи кучини ташкил этган.

Ҳисоботда айтилишича, 2030 йилга келиб Ўзбекистонда ишчи кучи яна 4 миллионга кўпайиши мумкин.

«Бу эса ишчи кучи кўпайиши бўйича Ўзбекистонни Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги бешинчи давлатга (Россия, Туркия, Украина ва Польшадан кейин) айлантиради», дейилади ҳисоботда.

Айни пайтда экспертлар Ўзбекистондаги ишга яроқли ёшдаги аҳолининг асосий қисми иш билан таъминланмаганини ёки хориж давлатларига ишлаш учун кетишга мажбур бўлишларини ҳам таъкидлаганлар.

“Бундай вазият аҳолининг бошқа қатламига қараганда кўпроқ ёшларга қаттиқ таъсир қилмоқда. 20-24 ёш оралиғидаги ҳар 10 одамдан бир нафари иш изламайди, чунки у иш топиб бўлмайди, деб ҳисоблайди”, -дейилади ҳисоботда.

Жаҳон Банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси экспертлари Ўзбекистондаги асосий иш ўринлари қишлоқ хўжалиги улушига тўғри келишини ҳам билдирди.

“Ҳар беш ишчидан 4 нафари қишлоқ ҳўжалиги ва майда хизматларни кўрсатиш соҳасида ишлайди, бу мазкур секторлар ЯИМда эгаллаган улушига мутаносибдир. Агар бандликни мулкчилик шаклига қараб бўлиштирадиган бўлсак, у ҳолда ишчиларнинг учдан бир қисми давлатга қарашли корхоналарда ишлаётганини, яна учдан бир қисми ўзини ўзи иш билан таъминлаётганини кўрамиз”, дейилади ҳисоботда.

Таъкидланишича, бундай ҳолат мамлакатда ўрта бизнес кўринишидаги ўрта синфнинг шаклланмаслигига сабаб бўлмоқда.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда ҳозиргача самарадорлиги кам бўлган йирик давлат корхоналари ва кичик корхоналар устунлик қилаётир. Кичик корхоналарнинг 70 фоизи ўз фаолиятини қўшимча ишчи кучини жалб қилмаган ҳолда олиб бормоқда.

“Айни пайтда ширкатларнинг ва бандликнинг ўсишига кўпинча меъёрий ҳужжатлар тўсқинлик қилмоқда”, дейилади ҳисоботда.

XS
SM
MD
LG