Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:27

Ёлғон хабар боис, Македония-Греция чегарасида юзлаб муҳожир полиция билан тўқнашди


Македония-Греция чегарасидаги тўқнашув, 6 апрель, 2019 йил
Македония-Греция чегарасидаги тўқнашув, 6 апрель, 2019 йил

Греция полицияси Шимолий Македония билан чегара яқинида Марказий Европага отланган юзлаб муҳожир билан тўқнашди.

6 апрель куни айрим муҳожирлар полиция ходимларига тош улоқтириши ортидан уларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ қўлланилгани хабар қилинди.

Греция расмийлари сўзларига кўра, тўқнашувларга ижтимоий тармоқларда Марказий Европага боришга қўйилган чекловлар бекор қилингани ҳақидаги нотўғри хабарлар сабоб бўлган.

Қочқинлар 4 апрель куни Греция-Шимолий Македония чегарасига яқин ҳудудда жойлашган Диавата муҳожир лагери ёнига келиб, палатка ёйган.

Миграция сиёсати вазирлигининг шимолий Греция бўйича координатори Никос Рагос AP агентлиги билан суҳбатда:

- Мунтазам равишда фейк хабарларга қарши курашишимиз керак, - деди.

Грециянинг Ant1 телеканали “Умид карвони” деб номланган ташкилотнинг 5 апрель куни ижтимоий тамрмоқларда Греция Шимолий Македония билан чегарани очиши ҳақидаги хабари скриншотини кўрсатди.

Расмийларнинг сўзларига кўра, Грециядаги муҳожирлар асосан Сурия, Ироқ ва Афғонистондан борган.

Суриялик 36 яшар қочқин Ёсир Reuters агентлиги билан суҳбатда:

- Греция полицияси билан курашишни хоҳламаймиз. Европага боришни истаймиз, холос.Грецияда қолишни эса истамаймиз, - деди.

Бу орада Туркияда Анқара ўз чегарасини очгани ҳақидаги ёлғон хабарлар ортидан Грецияга отланган тахминан 1200 нафар муҳожир қўлга олинган. Бу ҳақда Туркия матбуоти хабар тарқатди.

2016 йилда Болқон давлатлари ўз чегараларини ёпиб, Марказий ва Ғарбий Европага элтувчи асосий йўлни тўсиб қўйиши ортидан минглаб муҳожир ва қочқин Грециядан чиқа олмай қолди.

2015-2016 йилларда бир миллиондан ошиқ одам ушбу маршут орқали Германияга етиб олган.

XS
SM
MD
LG