Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:26

Қозоғистонда президент сайлови 9 июнда бўлиб ўтади


Қозоғистон президенти вазифасини бажарувчи Қосимжўмарт Тўқаев мамлакатда 9 июнда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Тўқаев "эркин ва адолатли сайлов"ни ўтказишга ваъда берди, бироқ унда ўзи иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги ҳақида лом-мим демади.

Тўқаев 20 март куни президент вазифасини этиб тайинланган эди.

19 мартда мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган президент Нурсултон Назарбоев истеъфо берганди.

Аммо 79 яшар Назарбоев ҳалиям Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва иқтидордаги "Нур-Отан" партияси раиси бўлиб қолмоқда.

9 апрелда Тўқаев парламентда ўз вакилларига эга бўлган Қозоғистондаги сиёсий партялар раҳбарлари билан учрашган эди.

XS
SM
MD
LG