Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:16

Чеченистонда олти нафар ўзбекистонлик қулликдан озод этилди


Грозний аэропорти
Грозний аэропорти

Росссиянинг Чеченистон минтақасида маҳаллий фермер олти нафар Ўзбекистон фуқаросини қулликда ушлаб турган.

У иш излаб борган ўзбекистонликларни Грозний аэропортидан 15 километр узоқликда жойлашган Пролетарское қишлоғи яқинидаги ўз фермасида ушлаб турган.

Замонавий қуллик муаммолари билан шуғулланувчи "Альтернатива" ташкилотининг ходими Алексей Никитиннинг Озодликка айтишича, икки нафар ўзбекистонлик шу йил январь ойидан буён ва яна тўрт нафари март ойи ўрталаридан буён чечен фермерининг асири бўлган.

Никитиннинг ўзбекистонликлар яқинларига таяниб айтишича, ҳужжатлари дарҳол олиб қўйилган муҳожирлар ўта оғир шароитда ишлашга мажбурланган.

Аввалроқ келган икки ўзбекнинг аҳволи ёмонлашган, аммо уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

"Қариндошлари сўзларига кўра, фермер ўз ишчиларини давомли калтаклаб келган, қочишга уринсалар, ўлдириш билан таҳдид қилган", - деди Никитин.

Ўзбекистонликлар иш ҳақи умуман олмаган, тўйиб овақтланмаган.

Бу хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

"Кеча ферма эгаси уларга ҳужжатларини қайтариб берди ва уларни таксида Краснодарга юборди. Афтидан, у вазиятдан одамлар хабардор бўлганини билибқолган ва шунинг учун ўзбекларни узоғроққа юборишга қараор қилган. Табиийки, уларга бир тийин ҳам бергани йўқ. Ўзбекистонликлар яқинлари уларга уйларига қайтишлари учун пул юборишди ва эртага самолётда ватанларига учишади", - деди Никитин.

Никитиннинг айтишича, Кавказ қуллик масаласида Россиянинг энг муаммоли минтақаларидан биридир, деди Никитин.

XS
SM
MD
LG