Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:21

RSF: Жаҳон бўйлаб мухбирларга қарши адоват улар фаолиятини таҳдид остига қўймоқда


Сиёсий етакчиларининг журналистларга нисбатан адовати жаҳон бўйлаб матбуот ходимлари фаолиятини хавф остига қўймоқда, деб баёнот берди “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) халқаро ташкилоти.

Ташкилотнинг 18 апрель куни эълон қилинган “2019 йилги жаҳон матбуот эркинлиги индекси” ҳисоботида сиёсатчиларнинг матбуотга бўлган нафрати журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилинишига сабаб бўлаётгани ҳамда мухбирлар орасида қўрқувни урчитаётгани айтилади.

Ҳисоботга кўра, АҚШда журналистларга бўлган адоват туфайли мамлакат рейтингги уч поғонага пастлаб, 48 га тушган.

Ҳисоботда, шунингдек, Истанбулда Саудия Арабистони элчихонасида журналист Жамол Хашоггининг ўлдирилгани нафақат Саудия Арабистонида, балки мамлакат ташқарисида ҳам журналистлар учун совуқ хабар бўлгани эътироф этилган. Бу йилги ҳисоботда Саудия Арабистони ҳам уч поғонага пастлаб, 172-ўринга тушиб қолган.

RSFга кўра, бошқа давлатларда ҳам журналистлар бот-бот дўқ-пўписа ва ҳақоратларга дучор бўлмоқда. 140-поғонадаги Ҳиндистондан ўтган йилда олти нафар журналист ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG