Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Ўзбекистоннинг Қозондаги консулхонаси Оренбургда топилган скелет юзасидан суриштирув олиб бормоқда


Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги консулхонаси Россия ҳукуматига шу йил қишида ушбу мамлакатга чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган вақтида музлаб ҳалок бўлган шахс ҳақида маълумот сўраб мурожаат қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Россиянинг Оренбург области Оқбулоқ қишлоғи атрофида инсон қолдиқлари топилгани ҳақида Озодлик 19 апрел куни хабар берган эди.

Ёнидаги ҳужжатлар ва телефонга кўра жасад Ўзбекистон фуқаросиники бўлиши мумкин.

У қишда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегарани пиёда кесиб ўтаётганда музлаб қолган дея тахмин қилинмоқда.

Қозон шаҳридаги Ўзбек консулхонаси ушбу ҳодиса юзасидан "расмий тасдиқланган маълумот олиш ва зарур масалаларда ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатган", дейилади хабарда.

Қозоғистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги чегарада инсон скелети топилгани, унинг ёнида Ўзбекистоннинг 22 ёшли фуқароси Сардор Норбоев номига берилган паспорт бўлгани ва шундай исмли йигит қиш фаслида бедарак йўқолганини Озодлик аниқлаган эди.

XS
SM
MD
LG