Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:32

Порошенко ва жаҳон лидерлари Зеленскийни ғалаба билан табриклади (ВИДЕО)


Зеленский Украина сиёсатига “янги одамларни” олиб келишини билдирди.
Зеленский Украина сиёсатига “янги одамларни” олиб келишини билдирди.

Украинада 21 апрель куни президентлик сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилди.

Порошенко ва жаҳон лидерлари Зеленскийни ғалаба билан табриклади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00

Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 90 фоизи санаб бўлинганида берган маълумотга қараганда, Зеленскийга 73 фоиз, Порошенкога 25,5 фоиз сайловчи овоз берган.

- Ҳеч қачон таслим бўлма, мен бу гапни ҳатто ҳозир - экзит-пол натижаларини кўриб туриб ҳам айтаман. Натижалар бизга рақибимга қўнғироқ қилиб, уни табриклашга асос бўлмоқда, - деди Петро Порошенко.

Зеленский 21 апрель куни кечқурун ўтказган матбуот анжуманида Петро Порошенкога телефон орқали ғалаба билан табриклагани учун миннатдорчилик билдирди ва:

- Бугун биз учун биринчи галдаги вазифа барча маҳбусларимизни Россиядан қайтариб олишдир. Барча ҳарбий асирларимизни, жумладан, денгизчиларимизни ҳам қайтариб олиш биринчи галдаги вазифа, - деб айтди.

Украинадаги президент сайловида Владимир Зеленский ғалаба қозонди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

Европа Кенгаши президенти Дональд Туск, Франция президенти Эммануэль Макрон, Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант Зеленскийни кутилаётган ғалаба билан қутлади.

“Украинская правда”нинг билдиришича, АҚШ президенти Дональд Трамп Зеленскийга телефон қилиб, уни ғалаба билан табриклади.

Зеленский 21 апрелда қилган чиқишида Украина сиёсатига “янги одамларни” олиб келишини, агар зарурат бўлса, Порошенкога маслаҳат сўраб мурожаат қилишини айтди. Зеленскийга кўра, яқин кунларда “кадрлар алмашинуви” амалга оширилади.

Айни пайтда Украина полицияси Владимир Зеленскийни овоз бериш жараёнида махфийликни сақламагани учун 30 доллар миқдорида жаримга тортди. Зеленский овоз бериш пайтида бюлетенни жамоатчиликка ошкора намойиш қилган, бу эса украин қонунчилигида қонунбузарлик ҳисобланади.

Рақибини сайлов натижалари расман эълон қилинмай турибоқ ғалаба билан табриклаган Петро Порошенко ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида сиёсатни тарк этмаслигини айтди:

-Мен маъмуриятдан кетаяпман, бироқ сиёсатдан кетмаяпман. Мен сиёсатда қоламан ҳамда Украина учун курашни давом эттираман, - деди Порошенко.

Порошенко президентлик фаолияти давомида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик келишувини имзолади ҳамда украиналиклар Европа Иттифоқига визасиз саёҳат қилишига эришди. Президент, шунингдек, Украина православ черкови Москва патриархлигидан мустақил бўлишига эришди.

19 апрель куни Киев стадионида Порошенко билан ўтказилган дебатда Зеленский:

- Мен сиёсатчи эмасман. Мавжуд тизимни ўзгартириш учун келган оддий фуқароман, холос,- деб айтган эди.

XS
SM
MD
LG