Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:26

Самарқандда далада турган Damasдан 1 оиланинг 5 аъзоси жасади топилди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

15 май, соат 13:00 ларда Самарқанд вилоят, Қўшработ туманидаги Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли далада турган Damas автомашинасидан 5 кишининг жасади топилди.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, марҳумлар Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган бир оиланинг аъзолари: эр-хотин ва уларнинг уч ўғлидир. Марҳум оила бошлиғи фермер хўжалиги ишчиси бўлиб ишлагани аниқланган, у 1969 йилда туғилган, унинг хотини 1974, ўғиллари эса, 1998, 2002 ва 2004 йилда туғилган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, жасадларнинг ҳар бири боши ва юзида оғир тан жароҳатлари, яъни қотиллик аломатлари борлиги аниқланган.

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазири ўринбосари, Бош прокуратура Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб боргани хабар қилинди.

"Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Иштихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари тун-у кун амалга оширилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди", дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати​ хабарида.

XS
SM
MD
LG