Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:24

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский қасамёдга келтирилди


Украинаниниг сайланган президенти Владимир Зеленский.
Украинаниниг сайланган президенти Владимир Зеленский.

Украинаниниг сайланган президенти Владимир Зеленский 20 май куни қасамёдга келтирилди.

Зеленский президент сифатида қилган биринчи нутқи давомида мамлакат парламенти - Верховная Раданинг тарқатилишини эълон қилди.

Нутқи давомида Зеленский, шунингдек, Қрим ва Донбассни Украина ҳудудлари, деб атади. Янги президент мамлакат шарқида ўт очишни тўхтатиш учун лавозимини қурбон қилишга тайёрлигини, Россия ушлаб турган украин ҳарбий асирларини қайтариш учун мулоқотга тайёрлигини билдирди.

Қасамёд маросими Киев вақти билан соат 10да Олий Рада биносида бошланди. Бу борада Олий Рада 16 май куни қарор қабул қилган эди.

Зеленский қасмаёд маросими куни Киевга кўплаб меҳмонлар келишини, айрим кўчалар ёпилиб аҳолига ноқулайликлар туғилиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, инаугурацияни 19 май - якшанба куни ўтказишни таклиф қилган эди. Бироқ Олий Рада бу таклифни рад этган. Бу эса сайланган президентни норози қилди:

-Олий Рада бизга муаммо туғдирди, мен ваъда бераман, улар учун ҳам катта муаммо пайдо қиламан,-деди Зеленский.

Зеленский президентлик сайловининг 21 апрелда ўтган иккинчи босқичида амалдаги президент Петро Порошенкодан устун келган эди. Зеленскийга сайловчиларнинг 73 фоизи овоз берган.

XS
SM
MD
LG