Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:24

Жаҳон матбуоти Рамазон ҳақида: Аxлатга ташланаётган 600 тонна овқат, рўзасиз маҳбуслар, мусулмон болаларга туҳфа


Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида Рамазон муносабати билан бепул овқат тарқатилмоқда.
Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида Рамазон муносабати билан бепул овқат тарқатилмоқда.
Жаҳон матбуоти Рамазон ҳақида: Аҳлатга ташланаётган 600 тонна овқат, рўзасиз маҳбуслар, мусулмон болаларга туҳфа
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

Араб давлатларида АҚШ ва Европага қараганда уч баробар кўп овқат аxлатга ташланади

Британиянинг Economist нашри Рамазон ойида араб давлатларида катта исрофгарчиликлар бўлиши ҳақида ёзди. Нашрга кўра, бу ойда минглаб тонна озиқ-овқат аxлатга ташланади.

Журнал 2016 йилдан бери ўтказган тадқиқотлар натижасида аниқланишича, Саудия Арабистонида ҳар бир одам йилига 427 кило овқатни аxлатга ташлайди. Бу эса Америка ва Европага солиштирганда уч баробарга кўпдир.

Мисрда эса, айниқса, рўза пайтида, мева-сабзавотларнинг тенг ярми ейилмасдан чириб кетади. Рамазон ойида тайёрланган овқатларнинг 67 фоизи ейилмай, ачиб кетади. Ҳар куни ҳар бир одам 1 кило 800 грамм озиқ-овқат маҳсулотини аxлатга ташлайди.

Дубайда Рамазон ойида озиқ-овқатнинг 55 фоизи, қолган ойларда 22 фоизи аxлатга ташланади. Баҳрайнда бир кунда 600 тонна овқат ейилмай қолади.

Дубайдаги айрим меҳмонхоналар исрофгарчиликка қарши кураш бошлади ва ейилмай қолаётган овқатларни менюдан чиқариб юборди. Мисрда эса ошиб қолган овқатларни камбағал оилаларга тарқатиш тадбири уюштирилмоқда.

АҚШдаги камида иккита қамоқхонада маҳбуслар рўза тута олмаяпти

The Intercept нашрининг ёзишича, АҚШнинг Виржиния штатидаги камида иккита ҳукумат қамоқхонасида маҳбусларнинг диний эътиқод эркинлиги бузилмоқда.

Америкалик ҳуқуқ фаоллари Паунд шаҳридаги Red Onion ва Индепенденс шаҳридаги River North аxлоқ тузатиш марказида рўза тутмоқчи бўлган мусулмон маҳбусларга эрталаб кун чиққунига қадар, кечқурун эса ифтордан бир-икки соат ўтмагунига қадар овқат берилмаётганини билдирганлар.

Ҳуқуқ фаоллари қамоқхоналар маъмуриятларидан зудликда бу ҳолатга барҳам беришни ва Рамазон ойини ҳамда рўза тутиш ҳуқуқини ҳурмат қилишни талаб этмоқда.

“Виржиния аxлоқ тузатиш муассасалари бошқармаси ҳозирча фаолларнинг бу талабига расман жавоб қайтаргани йўқ”, дейилади мақолада.

Британияда насронийлар боқиб олган 500 мусулмон болага Рамазон туҳфалари топширилди

Бу ҳақда хабар берган Aljazeera “ҳадялар мусулмон бўлмаган оилалар томонидан асраб олинган мусулмон болаларнинг индивидуаллигини сақлаб қолиш мақсади”дан келиб чиқиб тарқатилганини ёзди.

Хабарда айтилишича, Британиядаги камида 500 нафар бола суратли китоблар, тақинчоқлар, Қуръоннинг инглиз тилидаги таржимаси, танаффус пайтида танаввул қилинадиган егулик, ширинликлар ва Рамазон тўғрисидаги китоблар ҳамда таомлар рецептидан иборат ҳадяларни қабул қилиб олган.

Penny Appeal меҳр-мурувват ташкилоти ҳамда Ковентри университети ўтказган тадқиқотга қараганда, Британияда йил сайин 4500 мусулмон бола асраб олинмоқда. Уларнинг кўпчилиги Сурия каби уруш бўлган ҳудудлардан қочиб келган болалардир.

Африкада ким қандай рўза тутади?

Daily News Egypt нашрининг ёзишича, 250та қабила яшайдиган Камерун аҳолисининг 45 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Камерунда нафақат масжидларда, балки жамоат марказлари ва черковларда ҳам Рамазон ойида ифторлик ўтказиш анъанага айланган. Ифторга мусулмонлар билан бир қаторда насронийлар ҳам келадилар.

Камерунлик ёш йигитлар эса саҳарликка одамларни уйғотиш учун кўчама-кўча ноғора чалиб юрадилар.

Эритреяда эса мусулмонлар Рамазон ойига камида икки-уч ҳафта олдин тайёргарлик кўра бошлар эканлар. Улар тез айнимайдиган турли ҳил ширинликларни, қизил аччиқ қалампир ва зираворлардан иборат қайлаларни тайёрлайдилар. Бу нарсаларни қўшнилар бир-бирларига тарқатадилар.

Ҳар жума ва душанба кунлари ифторлик пайтида одамлар масжидларга овқат олиб келиб, бир -бирларини сийлайдилар. Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эса турли фестиваллар ва сайлларни ўтказадилар.

Танзания аҳолисининг 30-40 фоизи мусулмон экани айтилади. Бу мамлакатда мусулмонлар Рамазонга 15 кун қолганида масжидларни, кўчалар ва дўконларни безайдилар ҳамда қариндош уруғлари ва дўстларининг уйларига бориб, бир-бирларидан ҳол -аҳвол сўрайдилар.

Танзанияда Рамазон ойида мусулмонларга мансуб бўлган ресторан ва бошқа емакхоналар ифторгача ишламайди. Ифтор вақтида эса масжидларда ноғоралар чалиниб, одамлар огоҳлантирилади.

Джибутида эса Рамазон ойида эркаклар ҳам аёллар ҳам миллий кийимларда юришар экан. Рамазон ойида бу мамлакат аҳолиси балиқ истеъмол қилишни тўхтатади. Рамазоннинг 27-куни эса улар масжидлардан чиқиб, қўшиқ куйлаб, рақсларга тушадилар.

XS
SM
MD
LG