Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:24

Қирғизистонда собиқ президентни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берувчи қонун кучга кирди


Собиқ президент Алмазбек Атамбаев (чапда) билан амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков ўртасидаги муносабатлар 2018 йилда совуқлашган эди.
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев (чапда) билан амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков ўртасидаги муносабатлар 2018 йилда совуқлашган эди.

Қирғизистонда собиқ президентларни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берувчи қонун 27 май кунидан бошлаб кучга кирди.

Қирғизистонда собиқ президентни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берувчи қонун кучга кирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

Қонун кучга киришидан икки кун аввал собиқ президент Алмазбек Атамбаев мухолифатдаги Социал демократлар партияси раиси лавозимини вақтинча тарк этгани эълон қилинган эди.

Қирғизистон парламенти 5 апрель куни экс-президентларни дахслсизлик мақомидан ажратиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилган.

Бундан аввалроқ эса Конституциявий палата экс-президентга дахлсизлик мақомининг берилиши Конституцияга зид келиши ҳақида қарор чиқарганди.

Янги қонунга асосан собиқ президентга сиёсий ҳаётга аралашиш ҳам тақиқланган. Атамбаев мана шу моддага асосан партия лидерлигидан вақтинча кетгани, бу борада судга мурожаат қилиниши билдирилди. Агар суд бу моддани Конституцияга зид деб топса, Атамбаев яна партия раислигига қайтади.

-Собиқ президентнинг Қирғизистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишга ҳаққи бор. Атамбаевни мазкур қонун билан сиёсатдан четлатамиз деганлар янглишади. У сиёсатда қолади. Мазкур қонун устидан Конституциявий палатага шикоят киритмоқчимиз, - деди Социал демократлар партияси расмий вакили Қундуз Жолдубаева.

Ўтган йили Қирғизистоннинг собиқ Бош вазирлари Сапар Исақов ва Жантўрў Сатвалдиев ҳамда собиқ президент Атамбаевга яқин бўлган бошқа қатор амалдорлар коррупцияда айбланиб, қамоққа олингани ортидан экс-президентдан ҳам дахлсизлик мақомини олиб ташлаш талаби янграй бошлаган эди.

27 март куни эса қатор фаоллар Қирғизистонни 2011 йил 1 декабридан 2017 йил 24 ноябригача бошқарган Алмазбек Атамбаевни “Ҳокимиятни қонунга хилоф равишда эгаллашга бўлган уриниш”да айблаб, уни жиноий жавобгарликка тортиш талаби билан чиққанлар.

Шундан келиб чиққан ҳолда, парламент депутати Рискелди Момбеков “қонун собиқ президентни қўрқитиш учунгина қабул қилинди”, деган фикрда.

-Хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам собиқ президентларнинг жамиятда ва сиёсатда ўз ўрни бор. Собиқ президент сиёсий нуқтаи назарини билдиргани учун жавобгарликка тортиладиган бўлса, бу қўрқитишдан бошқа нарса эмас,-деди депутат.

Бироқ парламентнинг яна бир депутати Исхак Масалиев мазкур қонун қирғиз жамияти учун бир қадам олға босиш бўлди, деб ҳисоблайди.

-Менинг таклифларим инобатга олинмагани учун қонунга қарши овоз берганимга қарамай, уни бир қадам олға силжиш сифатида баҳоласак бўлади. Аввалги қонунда собиқ президент мутлақ дахлсизликка эга эди. Янги қонунда эса парламент депутатларининг учдан бири таклифи билан дахлсизлик мақомини бекор қилиш мумкин бўлади. Собиқ президентларга янги қонунда “сиёсатга аралашадиган бўлсанг барча давлат имтиёзлардан маҳрум бўласан”, деган шарт қўйилди,-деди Исхоқ Масалиев.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков ўртасидаги муносабатлар 2018 йилда икки нафар собиқ Бош вазир Сапар Исақов ва Жонтўрў Сатибалдиев, Бишкекнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов ва Қубаничбек Кулматов ҳамда қатор бошқа нуфузли амалдорлар коррупцияда айбланиб қўлга олингани ортидан совуқлашган эди. Бу шахслар Алмазбек Атамбаевнинг энг ишончли ва яқин одамлари ҳисобланарди.

XS
SM
MD
LG