Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:29

Афғонистонда 9 асрлик Жом минораси қулаш хавфи остида қолди (ВИДЕО)


1190 йил қурилган Жом минораси ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган
1190 йил қурилган Жом минораси ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган

Афғонистоннинг энг таниқли археологик обидаларидан бири бўлмиш Жом минораси қаровсизлик ва селлар туфайли хавф остида қолмоқда.

Ўтган ҳафтада кучли сел Ғувр вилоятида жойлашган 800 йилик минора асосидаги ҳимоя деворларини барбод қилди. Юзлаб одам кураклар билан селни буриш учун курашгани учунгина тарихий минора сақлаб қолинди.

ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган минора хавфи остида қолмоқда.

Эндиликда 1190 йил қуриб битирилган обидага толиблар таҳдид солмоқда. Жангари гуруҳ бундан олдин ҳам мамлакатдаги тарихий обидаларни вайрон қилган.

Минорани сақлаб қолиш учун курашаётган ишчиларни ҳимоя қилиш мақсадида ўнлаб ҳукумат ва ҳукуматни қўлловчи гуруҳлар назорат пунктларини тузишган эди. 29 май куни эса толиблар бу пунктларнинг бир нечасига ҳужум қилиб, уларни қўлга киритди. Толиблар ҳужумларида камида 18 нафар ҳукумат хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Вилоят кенгаши аъзоси Абдул Ҳамид Натақий минорани ҳимоя қилиб келган хавфсизлик ходимлари толиблар ҳужумлари ортидан қочишга мажбур бўлганини айтди.

Натақий натижада минорани сел ва тошқинлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишлар ҳам тўхтаб қолганини таъкидлади.

Минора бошқаруви толиблар қўлига ўтгани фаолларни қаттиқ хавотирга солиб қўйди.

Афғонистоннинг тоғли ҳудудида жойлашган Ғувр энг қашшоқ ва беқарор вилоятлардан биридир.

Вилоят расмийлари пойтахт Фирузкоҳ шаҳрида ташқари ҳудудларда деярли ҳеч қандай бошқарувга эга эмас. Ўнлаб ман этилган ва қуролли гуруҳлар Ғуврга ўрнашиб олган.

Жом минораси ғиштдан қурилган дунёдаги иккинчи энг баланд минора ҳисобланади. 65 метр баландликка эга иншоот ўзининг нақш ва Исломий ёзувлари билан танилган.

Минорани ғурийлар, яъни Сурийлар хонадонига мансуб Ғур султонлари сулоласи қурган. Ғурийлар 12 асрда буддизмдан воз кечиб, Ислом динини қабул қилган.

2001 йилда толиблар Бомиён вилоятида 1500 йиллик тарихга эга будда ҳайкалларини портлатиб, бутун дунёни даҳшатга солган эди. Жангари гуруҳ Афғонистоннинг Исломдан олдинги тарихидан қолган ёдгорликларни бутпарастлик аломати, деб, уларни ваҳшийларга барбод қилди.

1996 йилда эса толиблар Қобулни қўлга киритганидан кейин, Миллий музейда ўнлаб тарихий артефактларни барбод қилган.

XS
SM
MD
LG