Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:28

Марказий банк: аҳоли жамғармаси ўртача ҳажми 1134 долларга тенг


Марказий банк биноси, Қарши
Марказий банк биноси, Қарши

Марказий банк шу йилнинг 31 майидан 13 июнига қадар аҳоли орасида аноним тарзда ўтказилган сўров натижасини маълум қилди.

Марказий банк баёнотига кўра, сўров натижасида республиканинг турли вилоятларида яшаётган респондентлар жамғармасининг ўртача миқдори бир кишига 1 минг 134 долларни (хориж валюталар расмий курсида 9 миллион 600 минг сўм -таҳр.) ташкил қилади, деган хулосага келинган.

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи (шу кунда бу атама “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори" деб ўзгартирилган - таҳр.) 577 минг 170 сўмни ташкил қилади. ​Бу эса Марказий банкнинг ҳозирги курсида (8535 сўм) 67 АҚШ долларига тенг.

Шунингдек, сўровда қатнашган жами 2 мингдан ошиқ респондентнинг 54 фоизи ўз жамғармасини чет эл валютасида сақлашини билдирган.

Айтилишича, сўров онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган. Респондентларнинг қарийб 60 фоизи мамлакат ичарисидан туриб иштирок этган, булардан 10 фоизи Ўзбекистондан четга қатнаб савдо қиладиганлардир.

"2019 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистондан чет элга чиққан резидентлар сони 2,5 млн. кишига тенглиги ҳисобга олинса, жорий йилнинг январ-март ойларида тижорат мақсадида хорижга олиб чиқилган товарларнинг жами қиймати 187 млн. доллар миқдорида баҳоланди", дейилади банк ҳисоботида.

Аслида бу сўров банкнинг тўлов баланси ва халқаро майдондаги инвестициявий статистикани яхшилаш мақсадида ўтказилган.

"Хулоса қилиб айтганда, сўровноманинг чет эл валютасидаги жамғармалар, шунингдек, чет элдан олинадиган молиявий ёрдамнинг (жорий трансфертлар) миқдори бўйича натижалари, Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида Марказий банк томонидан амалга ошириладиган эксперт баҳолашларига яқин келмоқда", дейилади ҳисоботда.

Иштирокчилардан чет эл валютасидаги жамғармалари, мамлакатга олиб кирган ёки чиққан товарлари ва чет элдан яқинлари жўнатаётган пул миқдори ҳақида сўралган.

Расмий маълумотга кўра, респондентларнинг 50 фоизи чет элда қариндоши борлиги, булардан 59 фоизи четдан молиявий ёрдам олишини билдирган.

XS
SM
MD
LG