Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:25

Ўзбекистонда қамоқдаги пенсионерларга пенсия тўлаш масаласи муҳокама этилмоқда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

“Бугунги кунда озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган пенсия ёшидаги шахсларнинг умумий сони қарийб 1000 нафарни ташкил этади. Ушбу шахсларга пeнсия таъминотининг тўхтатиб қўйилиши, уларнинг қарамоғида бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга ҳам таъсир қилади”.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 24 июнь куни навбатдаги қонун лойиҳасини муҳокама қилар экан, мана шундай хулосага келди.

Расмий маълумотда айтилишича, 24 июнь куни Қонунчилик палатасида “Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ўрганиб чиқилди.

Лойиҳада манзил-колонияларидаги маҳбусларни пенсия билан таъминлаш назарда тутилган. Бироқ депутатлар барча жазони ижро этиш муассасаларида жазосини ўтаётган пенсионер шахсларга пенсия тўлаш тартибини жорий этишни таклиф қилмоқдалар.

Депутатлар фикрича, Конституцияда ҳар бир фуқаронинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи кафолатланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, маҳбусларнинг ҳам пенсия олиш ҳуқуқи таъминланиши зарур.

Халқаро миқёсда олинадиган бўлса, Испания, Чeхия, Норвeгия, Франция, Португалия, Гeрмания, Грeция, Нидeрландия, Швeция, Россия, Украина, Бeларусь каби давлатларда маҳбусларга ёшга ёки ногиронликка ёҳуд бошқа ҳуқуқий асослар бўйича пенсия тўланади.

Бундан ташқари Бeларусь, Россия ва Eвропа Иттифоқида пенсия ёшидаги маҳбусларнинг пенсиясидан 20 фоиздан кўп бўлмаган қисмидан ўша пенсионерларга берилаётган озиқ-овқат, кийим-кeчак, пойабзалга сарфланган ҳаражатлар қопланади.

XS
SM
MD
LG