Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:26

Собиқ Бош прокурор ва ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллаев устидан ëпиқ маҳкама бошланди


Судланган ва судланаëтган иккала собиқ Бош прокурорнинг Шавкат Мирзиëев "қаҳрига учрагани" айтилмоқда.
Судланган ва судланаëтган иккала собиқ Бош прокурорнинг Шавкат Мирзиëев "қаҳрига учрагани" айтилмоқда.

15 июль куни Ўзбекистон собиқ Бош прокурори¸ Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев устидан маҳкама жараëни бошланди.

Фергана.ру агентлигининг хабар беришича¸ ҳарбий судда бораëтган маҳкама “алоҳида махфийлик” иддаоси билан мутлақ ëпиқ ўтказилмоқда¸ унга судланувчилар яқинлари ҳам киритилмаëтир.

Айтилишича¸ мазкур жараëнда жами 24 нафар собиқ амалдор судланмоқда.

"Уларнинг ярми тергов изоляторида сақланмоқда¸ қолган ярми эса¸ гаров пули ва Ўзбекистондан чиқиб кетмаслик тўғрисидаги тилхат билан судга очиқдан қатнамоқда"¸ дейилади Фергана хабарида.

Умид Шокиров расилигида ўтаëтган маҳкамага¸ судланувчиларнинг яқинлари ëллаган мустақил адвокатлар киритилмаган. Суд вакиллари судланувчиларнинг бу адвокатлар хизматидан ихтиëрий равишда воз кечгани боис маҳкамада фақат давлат берган адвокатларгина қатнашишини билдирган.

Айни пайтда¸ бундай иддаони тасдиқловчи ҳужжат судланувчилар яқинларига кўрсатилмаган. Ихтиëр Абдуллаев оиласи ëллаган адвокат¸ айтилишича¸ хизмат кўрсатишдан воз кечган.

13 февраль куни Озодлик ДХХ раиси 53 яшар Ихтиëр Абдуллаевнинг 8 февраль куни лавозимидан бўшатилгани¸ 11 февраль куни эса қамоққа олингани ҳақида хабар қилган эди.

Орадан тўрт ой ўтиб бу хабарни тасдиқлаган Бош прокуратура Ихтиëр Абдуллаевнинг Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)¸ 210-моддаси (Пора олиш)¸ 211-моддаси (Пора бериш) да кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаëтганини билдирган эди.

Озодлик манбалари¸ Ихтиëр Абдуллаев иши доирасида маҳкамага тортилганлар орасида ДХХ раисининг собиқ ўринбосари Жаҳонгир Эгамов¸ Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов¸ Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ муовини Эркин Абдуллаевлар борлиги айтган. Бу рўйхатда яна бир собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг бор-йўқлиги ҳозирча аниқ эмас.

Президент қаҳри

Жорий йил 10 январь куни жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиëев куч ишлатар тизимлар раҳбарларини “арқонни узун ташлаб қўйгани”дан огоҳлантирган, яқин кунларда “жиловни тортишини” айтган эди.

Озодлик билан Ихтиëр Абдуллаев ҳибсга олинган кунларда ëзишган мулозим иддаосига кўра, 10 январдан 11 февралга қадар Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг юзга яқин ходими устидан жиноят иши очилиб, эҳтиëт чораси сифатида қамоқ қўлланган.

Мулозимларнинг расман тасдиқланмаган иддаосига кўра, ДХХ тарафидан Мирзиëев оила аъзоларининг телефон сўзлашмалари тинглангани ва назорат остига олингани боис Ихтиёр Абдуллаев президент учун “исталмаган шахсга” айланган.

Озодлик тасарруфида бу маълумотнинг ҳам расмий тасдиғи ëки инкори ҳозирча йўқ.

Июнь ойида Ўзбекистон Бош прокуратурасига 15 йил раҳбарлик қилган Рашитжон Қодиров устидан ҳукм ўқилди.

26 июнь куни Юнусобод туман суди биносида бўлиб ўтган маҳкама ҳукми билан 67 яшар Қодировга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Рашитжон Қодиров ҳам узоқ вақт Шавкат Мирзиëев учун "исталмаган шахслар" рўйхатида бўлиб келгани айтилади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG