Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:18

Бокуда мухолифат акциясига чиққан ўнлаб одам қўлга олинди


19 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган норозилик намойишда қатнашган ўнлаб одамни полиция қўлга олди. Полиция хабарларига кўра, намойишда 200 дан ошиқ одам қатнашган, уларнинг 60 нафари қўлга олинган.

Ижтимоий тармоқларда улашилган видеоларда намойишчиларни олиб кетаётган полиция ходимлари куч ишлатганини кўриш мумкин.

Норозилик акциясини "Демократик кучлар миллий кенгаши" гуруҳи уюштирган. Ушбу гуруҳ Озарбайжондаги мухолифат гуруҳларини бирлаштиради. Намойишга расмийлар рухсат бермаган бўлган.

Намойишлар арафасида озарбайжонлик суриштирув журналисти Хадича Исмоилова полиция уч метро станциясини ёпиб қўйганини хабар қилди. Шунингдек, Исмоилова шаҳарнинг аксар қисмида Интернет хизмати тўхтатилганини билдирди.

Human Rights Watch ташкилоти Озарбайжон расмийларини тинч намойишга рухсат бермагани учун танқид қилди.

Намойишчилар сиёсий маҳбуслар озод қилиниши ҳамда табиий газ ва электр токи нархларини арзонлатишини талаб қилган.

XS
SM
MD
LG