Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:37

Трамп Эрон коронавирусга қарши курашда ёрдам сўраса, АҚШ кўмак беришини айтди


АҚШ президенти Доналд Трамп, ўзи кескин танқид қилиб келаётган ва санкциялар қўллаётган Эрон ҳукумати, мабодо тобора тарқалиб бораётган коронавирусга қарши курашда ёрдам сўраса, беражагини айтди.

Агар эронликларга ушбу муаммони ҳал этишда ёрдамимиз тегадиган бўлса, биз бунга тайёрмиз... Улар ёрдам сўраса бўлди, − деди Трамп Вашингтон яқинида 29 февралда бўлиб ўтган йиллик Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида (CPAC). – Бизнинг зўр мутахассисларимиз бор.

Яқин Шарқда коронавирус ўчоғи бўлиб қолган Эрон билан Қўшма Штатларнинг бевосита дипломатия алоқалари йўқ. Шунинг учун ёрдам бериш таклифи Эронда АҚШ манфаатларини ифода қиладиган Швейцария элчихонаси орқали юборилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили 29 февралда COVID-19 вирусини юқтирган 9 киши сўнгги 24 соатда ўлгани, жами ўлганлар сони 43 кишига етгани, вирусни эса 593 киши юқтириб олганини айтди.

Кўплаб танқидчилар ва ташқи экспертлар расмий Теҳрон мамлакатдаги бўҳрон миқёсини етарли баҳолай олмаётганини айтмоқда, бироқ ҳукумат буни қатъиян рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG