Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 02:25

OzodNazar: Америка жойида турибдими?


Қўшма Штатлардаги кўпчилик шаҳарларда комендантлик соати жорий этилганига қарамай, 3 июнга ўтар кечаси норозилар саккизинчи тунни кўчада ўтказди. Норозилик намойишлари тартибсизликларга ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетгани ортидан бир неча кун олдин ўнлаб шаҳарларда комендантлик соати жорий этилганди.

АҚШ шаҳарларидаги норозилик намойишлари 25 май куни Миннеаполис шаҳрида оқ танли полициячи камида 20 киши гувоҳлигида афроамерикалик Жорж Флойдни бўғиб қўйгани ортидан бошланиб кетди. Тинч намойишлардан ташқари, айрим норозилар биноларга ва автомобилларга ўт қўйди, полицияга қаршилик кўрсатди ва дўконларни талон қилди.

Намойишчилар 25 май куни қўлга олинганидан кейин Миннеаполис касалхонасида жон берган 46 ёшли Флойд ўлимида ўйнаган роли учун оқ танли тўрт нафар полициячи судланишини талаб қилишмоқда.

Трамп 30 май куни Жорж Флойднинг ўлимини мамлакатни ғазабга келтирган ва мусибатга туширган “жиддий фожиа”, деб атаган эди. Трамп норозилик намойишлари “оломоннинг зўравонлигига” айланиб кетишига йўл қўйилмаслигини айтган.

Бир неча йиллардан бери АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги OzodNazarда воқеалар ривожи ҳамда норозилик акциялари кўлами нега кенгайиб кетганига оид ўз қарашларини ўртоқлашди.

Америка жойида турибдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:21 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG