Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:23

OzodNazar: “Мактаб битирувчиси аттестатида чолғу асбобини ўрганган деган баҳо бўлади”


Педагог олим Маҳмуджон Йўлдошев
Педагог олим Маҳмуджон Йўлдошев

Сарлавҳага чиқарганимиз гап бугунги суҳбатдошимизнинг эмас, президент Мирзиёевнинг гапидир. Давлат раҳбари ўтган ҳафта якунида Наманган вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда айнан мана бундай деди:

“Топшириқ бердим: энди аттестатда ҳар бир мактабнинг 11- синфини тугатган болаларимизнинг битта чолғу асбобини ўрганган деган баҳоси бўлади”.

Бу фикрини изоҳлар экан, Шавкат Мирзиёев яна бундай деди:

Нима учун бу керак? Иқтисодиётни тиклаймиз, лекин шу билан бап-баравар маданиятимизни тиклаб бормасак, эртага маънавий озуқа бўлмаган элда, халқда, ёшда ютуқ бўлмайди”.

Президент “ҳар бир аттестатда чолғу асбобини ўрганган, деган баҳо бўлади”, бу ҳақда “топшириқ бердим” деб аниқ-тиниқ айтиб турса ҳам, бугунги суҳбатдошимиз, педагог олим Маҳмуджон Йўлдошев “Президентнинг гапини айнан тушунмаслик керак” деди.

Нега айнан тушунмаслигимиз керак? Тушунмадик...

“Мактаб битирувчисининг аттестатида чолғу асбобини ўрганган деган баҳо бўлади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:37 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG