Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:22

Трамп пандемиядан зарар кўрган ватандошларига иқтисодий ёрдам берадиган фармонларни имзолади


Америкаликлар бундан олдин ҳам пандемия даврида ҳукуматдан иқтисодий ёрдам олган эди.
Америкаликлар бундан олдин ҳам пандемия даврида ҳукуматдан иқтисодий ёрдам олган эди.

АҚШ президенти Дональд Трумп коронавирус пандемияси туфайли мушкул аҳволга тугиб қолган америкаликларга иқтисодий ёрдам кўрсатишни кўзловчи фармонларни имзолади. Бу ҳақда унинг ўзи Нью-Жерсида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Трамп умумий ҳисобда тўрт фармонни имзолаган. Улардан бири ҳафтасига 400 АҚШ доллари миқдоридаги федерал ишсизлик нафақасини тўлаш муддатини узайтиришни кўзда тутади. Айни дамда, Трамп ушбу сумманинг тўртдан бир қисмини штатлар ўз бюджетларидан тўлашини талаб қилмоқда. Айрим штатлар эса бунга рози эмас.

Бошқа бир фармонда эса йилига 100 000 АҚШ долларидан кам даромад оладиган америкаликлар учун даромад солиғи таътилини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, президент ишини йўқотган америкаликлар ижарага олинган уйларидан ҳайдалишларига йўл қўймасликка қаратилган фармонни имзолади.

Аммо АҚШ Конгрессидаги демократлар Трамп ва республикачиларни 2 триллион доллар қийматга эга ёрдам пакети бўйича келишувга эришмасдан чора кўришда айбламоқда.

Демократлар президент имзолаган фармонлар қонуний жиҳатдан шубҳали эканлигини ҳамда уларнинг устидан судга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, Трамп ўз ваколатларини ошириб юборган бўлиши мумкин, чунки АҚШ конституциясига мувофиқ аниқ эҳтиёжлар учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида фақат Конгресс қарор қабул қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG